close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Шахслар

Шахслар (72)

Подкатегории

Тасаввуф аломалари (34)

Тасаввуф аломалари
Салафийлардан бўлган имом Абу Исҳоқ Шотибий ўзининг «Эътисом» номли машҳур китобида тасаввуф ҳақида қўйидагиларни ёзади:
«Тасаввуфнинг дақиқ маънолари ҳақидаги калом мутлақо бидъат эмас. Шу билан бирга, у мутлақо далили тўғри бўлган нарса ҳам эмас. Бу ерда иш тақсим бўлади.
Аввало, «тасаввуф» лафзини шарҳ қилиш лозим. Токи ҳукм мавҳум ишга воқе бўлсин. Чунки кейин келган авлод учун бу иш мужмалдир. Шунинг учун аввалгилар айтган нарсага қайтмоғимиз керак. Уларнинг ҳузурида тасаввуф икки хил маънога далолат қилади.
Биринчиси – «ҳар бир яхши ахлоқ ила хулқланиш ва ҳар бир ёмон ахлоқдан четланиш».
Иккинчиси – «ўз нафсидан фоний бўлиб, Робби ила боқий бўлиш».
Гоҳида бу иккисини бошқа лафз ила ифода қилиш ҳам мумкин. Агар бу маъно собит бўлса, биринчи маънодаги тасаввуфда сўз юритиш бидъат эмас. Чунки у амал қилиш лозим бўлган нарсани чуқур англаш, унинг офатлари, белгилари ҳамда унга етган фасодни ислоҳ қилишга қайтади. Бу эса тўғри фиқҳдир. Унинг асллари Қуръон ва Суннатда очиқ-ойдиндир. Бунга ўхшаш нарсалар бидъат деб аталмайди».
Просмотр материалов ...
Сешанба, Нояб 05 2024

Камала Деви Харрис — Америка Қўшма Штатларининг сиёсатчиси ва ҳуқуқшуноси бўлиб, 2021 йил 20 январдан бошлаб мамлакатнинг 49-вице-президенти лавозимида фаолият юритмоқда. У АҚШ тарихида биринчи марта аёл, афроамерикалик ва осиёлик аёл сифатида вице-президент лавозимига сайланган.

Сешанба, Нояб 05 2024

Дональд Трамп 1946 йилнинг 14 июнида Нью-Йорк шаҳрида туғилган. У машҳур тадбиркор, телевидение шахси, ва сиёсатчи ҳисобланади. Трамп 2017–2021 йилларда Америка Қўшма Штатларининг 45-президенти сифатида фаолият юритган. Сиёсатга киришишидан олдин молия, қурилиш ва меҳмонхона соҳаларида, шунингдек, телевидениеда оммалашган.

Чоршанба, Июл 31 2024

Теҳронда ўлдирилган Фаластин қаршилик ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишга интилаётган кучли прагматист сифатида танилган эди. Айнан у Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришга масъул эди.

Жума, Июл 12 2024

Шарқда «товус ул-фуқаро» лақаби билан шуҳрат қозонган Абу Наср Саррож ўз даврининг буюк машойихларидан биридир.

Жума, Июл 12 2024

Шайх Абу Исҳоқ Иброҳим Козируний 352/963 йилда Шероздан унча узоқ бўлмаган Козирун қишлоғида ўрмончи оиласида туғилган. У ёшлигиданоқ Қуръон ўрганишга жиддий киришган. Басралик Абу Исҳоқ Абу Тамим ва шомлик Абу Али Муҳаммад ибн Исҳокдан Куръонни мукаммал ўрганган. Шайх Муҳаммад Хафиф суҳбатида бўлиб, тариқат сирларидан воқиф бўлган.

Жума, Июл 12 2024

Тариқат аҳлининг пешвоси, илоҳий маърифат билимдони Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф 241/855 йилда Шероз вилояти ҳокиминииг қўшин бошлиғи хонадонида дунёга келган. Унинг онаси нишопурлик бўлган.

Душанба, Июл 01 2024

Ўз даврининг буюк машойихларидан бўлмиш Абу Исҳоқ Иброҳим Хаввос Бағдодда туғилган. Алишер Навоий унинг отаси Омилдан эканини таъкидлаган. Балоғат ёшигача отаси ва онасидан таълим олган. Сўнгра Бағдод мадрасаларида ўқиган. Тасаввуфга қизиқиб, Жунайд Бағдодий ҳамда Ҳасан Нурий қўлида таҳсил кўрган.

Душанба, Июл 01 2024

Риёзат, зухд ва парҳезкорликда барчага намуна бўлган Муҳаммад ибн Исмоил Абу Абдуллоҳ Мағрибий миллат шайхи ва авлиёларнинг устози деб улуғланган.

Душанба, Июл 01 2024

Абулҳусайн Аҳмад Нурий Хуросонда етишиб чиққан машҳур шайхлардандир. Шайх Нурий «замонасинииг ягонаси ва вақтининг муқтадоси ва тасаввуф аҳлининг зарофатликлари ҳамда муҳаббат ахлинииг шарофатликларидан эди» деб улуғланган. Машойихлар орасида «Амир ул-қулуб ва қамар ус-сўфия» деб фахр билан тилга олинган.

Якшанба, Июн 30 2024

Ҳақиқат дарёси дурларининг ғаввоси ва тариқат султони Абу Муҳаммад Саҳл Тустарий 203/818 йилда Аҳвоз шаҳрида туғилган. Ёшлигидан амакиси Муҳаммад ибн Савор қўлида тарбияланган. Сўнг Аҳвоздаги мактаблардан бирида таълим олган. Улғайгач, илм излаб Басрага борган.

Якшанба, Июн 30 2024

Абу Абдураҳмон Ҳотам Асамм Юсуф ўғли Шарқнинг буюк сўфий шайхларидандир. Ҳотам Асамм 151/768 йилда Балхда таваллуд топган.

Якшанба, Июн 30 2024

Абу Солиҳ Ҳамдун ибн Аҳмад ибн Умар Қассор маломатийлик тариқатининг асосчиси ва тарғиботчиси, завқ арбоби ва шавқ асҳоби, тақво пири, мужоҳада ва мушоҳадада замонасининг ягонаси, соҳибназар шайх бўлган.

Якшанба, Июн 30 2024

Абу Закариё Яҳё ибн Маъоз IX асрнинг буюк машойихларидан бўлиб, Балхда тақводор оилада дунёга келган.
Шаркда унинг риёзат ва кароматлари ҳақида кўп накд ва ривоятлар тарқалган. Юсуф ибн Ҳусайн Розий «бир юз йигирмата шаҳарни кезиб чиқиб, кўплаб уламо ҳамда шайхлар суҳбатида бўлдим, аммо Яҳё ибн Маъоздек қудратли донишмандни учратмадим» деб айтган.
Муҳаммад Сиддиқ Рушдий Яҳё Маъозни «ул чашмаи равзаи ризо, ул нотиқи ҳақойиқ, ул воизи халойиқ» деб таърифлаган. Халқ орасида «Яҳё Воиз» номи билан шуҳрат қозонган Яҳё Маъоз илми амалига муштарак, собитқадам, олийҳиммат ва гўзал хулқ соҳиби бўлган. Яҳё Маъоз араб ва форс тилларида кўплаб рисола ва шеърлар битган.
Яҳё Маъоз 258/871 йилда вафот этган.

Айтадиларки:
- Ҳақ сўзли кишини истайдиган бўлсангиз, Яҳё ибн Маъоз суҳбатига боринг. Аллоҳ таолонинг Яҳё деган икки дўсти бор: Бири пайғамбар, бири валийдир. Яҳё (а.с.) пайғамбарларнинг, Яҳё ибн Маъоз валийларнинг улуғйдир.

Яҳёнинг бир биродари бор эди. Маккага боргач, анча вақт истиқомат қилди. Бир куни биродаридан Яҳёга хат келди. Унда шундай сўзлар мужассам эди:
- Менинг уч ҳожатим бор эди. Икки муродим ҳосил бўлди. Ҳарамга келиш орзусида эдим, раво бўлди. Ўзимга муносиб хизматкор тилаган эдим, етишдим. Битта ҳожатим қолди. Истардимки, ўлмасимдан бурун сенинг жамолингни кўрсам ва бу дунёдан армонсиз ўтсам дейман.
Яҳё Маъоз жавоб ёзиб деди:
- Ҳарамдан ўзга ерда Аллоҳ йўқми? Эр киши шуки, қаерда бўлса ҳам Аллоҳ билан бўлгай. Махдумлик Аллоҳнинг сифатидир. Ходимлик эса банданинг сифатидир. Банда Аллоҳнинг сифатини тиласа, фиръавнликдир. «Сўшти тилагим сенсан» дебсан. Агар сенинг Аллохдан хабаринг бўлганида эди, вужудинг Аллоҳга шундай тўлган бўлар эдики, унга қариндошинг сиғадиган жой қолмаган бўлар эди. Агар Аллоҳни топган бўлсанг, мени нима қиласан?

Ғафлат билан умр кечирган олим, амирларга хушомад қиладиган уламо, тасаввуфдан сўз айтадиган муқаллид суҳбатидан йироқ бўлингки, ундан ҳеч бир наф йўкдир.
Касал бўлишдан қўрқиб таомдан парҳез қиладиган,бироқ дўзахга тушишдан қўрқиб гунохдан парҳез қилмайдиган ки-шининг ҳолидан ажабланаман.

Ҳар ким андишасиз сўзласа, пушаймон бўлади.

Бир киши Яҳё Маъоздан насиҳат қилишини сўради:
- Менга тўғри йўл кўрсатинг, нафсим азобидаман.
Яҳё Маъоз деди:
- Аввал ўзимнинг нафсимга ўгит берай, кейин сенга насиҳат қиламан. Агар нафсим менинг ўгитларимни олса, сен Ҳам насиҳатни қабул қиласан.

Айтдилар:
- Бир гуруҳ кишилар сиз ҳақингизда бўлмағур сўзларни айтиб, айблаяптилар, нима дейсиз?
Яҳё Маъоз деди:
- Агар Аллоҳ мағфиратига эришсам, уларнинг айбларидан зиён кўрмайман. Агар Аллоҳ мағфиратидан мосуво бўлсам, уларнинг айбларидан ҳам баттарман.

Улимни бир товоққа солиб бозорда сотадиган бўлсалар, унга охиратни севадиганлар харидор бўлади, холос.

Уч хислат авлиёлар сифатидир. Ҳар бир ишда Аллоҳга эътиқод қилиш, яхши ва ёмон ишларни Аллохдан деб билиш, қазога рози бўлиш ва балога сабр қилишдир.

Сўрадилар:
- Солиҳ киши қандай бўлади?
Яҳё Маъоз деди:
- Бойларга насиҳат кўзи билан боқадиган, йўқсилларга шафқат кўзи билан назар соладиган, ҳеч кимга кибр кўзи билан қарамайдиган, фақир кишиларга мухлис ва эътиқодли одам солиҳ бандадир.

Аҳли дунё хизматини дунёпарастлар қиладилар. Аҳли охират хизматини дунёдан озурда авлиёлар қиладилар.

Ҳар ким Аллоҳ билан бой бўлса, у доим йўқсилдир.

Сўрадилар:
- Ҳикмат ва донишмандлик илмига қандай эришилади?
Яҳё Маъоз деди:
- Дунё аҳлига насиҳат кўзи билан қараб, ҳеч кимга ҳасад қилмайдиган, ахди аёлига шафқат ва меҳрибонлик билан боқадиган, дарвешларга тавозеъ ва иззат кўзи билан қарайдиган, ҳеч кимсага кибр кўзи билан боқмайдиган кишиларда ҳикмат ва донишмандлик мужассам бўлади.

Авлиёлар риёкор бўлмайдилар, мунофиқлик ҳам қилмайдилар.

Ҳар ким Аллоҳни дўст билса, нафсини душман тутади

Сўрадилар:
— Мўмин ким?
Яҳё Маъоз деди:
- Мўмин шундай бандаки, агар фойдаси тегмаса, зарари ҳам тегмайди. Агар хурсанд эта олмаса, хафа ҳам қилмайди.
Агар кўнглингни кўтарадиган гап топа олмаса, ёмон сўз айтиб кўнглингни чўктирмайди.

Сўрадилар:
- Ёлғон нима?
Яҳё Маъоз деди:
- Ёлғон худди биров дўзах ишини қилиб, жаннатни орзу қилгани кабидир.

Ҳар ким Аллоҳ қуллигини севса, бутун олам уни севади. Ҳар кимнинг кўзи Ҳақ билан равшан бўлса, оламдаги барча мавжудоту махлуқот уни кўришни орзу қилади.

Бу дунё мисоли шайтоннинг дўконидир. Зинҳор ундан ҳеч нарса олмагинки, уни қайтариб бермагунингча ўз ҳолингга қўймайди.

Банданинг кўнгли саждада, хилватда, қабристонда охиратга майл қилади.

Бу дунё бошидан охиригача бир соат ғам чекишга арзимайди, бу дунёдаги улуш ва насибанг шунчалик кам экан, умрингни ғамда ўтказиб нима қиласан?!

Инсоннинг душмани дунё, шайтон ва нафсдир.

Ким ҳаёт эшигини ўлчов, меъёр калитисиз очаркан, махлуқлар қаторидан жой олади.
Сўрадилар:
- Дунё ва охират ҳакида нима дейсан?
Яҳё Маъоз деди:
- Бу дунё бир туш кабидир. Охират эса уйғоқликдир. Кимки тушида йиғласа, таъбири кулги ва шодликдир. Энди сен бу дунё тушида йиғлагинки, тонгда - охират уйғоқлигида шодон бўласан.

Ибодатни тарк этиш ўлимдан ёмонроқ ва қаттиқроқдир. Зеро, ўлсанг халкдан узиласан. Ибодатни тарк этсанг Худодан йироқ бўласан.

Зеб-зийнат (олтин-кумуш) чаён кабидир. Унинг афсуни (дуоси)ни ўрганмагунча қўл узатмагинки, сени ҳалок қилади. Унинг афсуни эса ҳалолдан ризқ топиб, Ҳақ йўлида тўғри йўлда харж этишдир.

Ҳамиджон Ҳомидийнинг
"Тасаввуф аломатлари" китобидан

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase