Абу Муслим
Якшанба куни ўтказилган парламент сайловларининг расмий натижаларидан норози мухолиф партиялар ва ҳаракатларнинг минглаб тарафдорлари Қирғизистон пойтахтида митинг ўтказмоқда. Бишкекдаги Президент саройи яқинидаги Ала-Тоо майдонида тўпланган намойишчилар такрорий сайловлар белгиланганига қадар қолиш учун "ўтов шаҳарча" ўрнатишга тайёр.
27 сентябрдан 5 октябргача бўлган даврда Арманистон тарафидан ўққа тутилиш оқибатида 24 нафар Озарбайжон тинч фуқароси ҳалок бўлди ва 121 нафари яраланди. Арманистон қуролли кучлари Озарбайжондаги аҳоли пунктларини бомбардимон қилишда давом этмоқда.
Халқаро муносабатларни таҳлил қилиш маркази Кенгаши раиси Фарид Шафиев ўз Twitter саҳифасида Арманистон томонидан Озарбайжоннинг турли ҳудудларига ракета ҳужумлари кўрсатилган харитани тарқатди, дея хабар бермоқда Trend.
Кечадан бери инглиз тилида (нафақат) сўзлашувчи исломий интеллектуал муҳитда машҳур Maydan сайтида «Исломий фикр» рубрикасида эълон қилинган мақола асосий муҳокама мавзуларидан бирига айланди. Мақола "Исломий автократиянинг модернистик илдизлари: Шайх Абдуллоҳ Бин Байяҳ ва БАА-Исроил тинчлик шартномаси" деб номланади.
Австралияда суд кафеда ҳомиладор мусулмон аёлга ҳужум қилган жангари исломофобга ҳукм чиқарди. Аввалроқ, маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Стипе Лозина ҳижобли мусулмон аёллар ўтирган столга яқинлашгани ва Рана Илясмар исмли аёлни тартибсиз равишда уриб, исломофобик сўзларни қичқиргани хабар қилинган эди.
Татаристон Республикаси инвестиция ва венчур фондининг шўъба корхонаси, ЛКМБ РТ Ислом конунларига кўра, махсус лизинг дастурини ишга туширади. Ҳукумат уни очиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Мижозлар сўровлари 1 октябрдан кўриб чиқилади.
Америка Қўшма Штатларида ҳафтанинг асосий воқеаларидан бири Дональд Трамп ва Жо Байден ўртасидаги биринчи сайловолди президентлик мунозараси бўлди, АҚШ собиқ вице-президенти мунозара пайтида ҳар бир америкалик мусулмон эътиборини жалб қилишга муваффақ бўлди.
Туркия президентининг матбуот котиби арман-озарбайжон можароси бўлиб ўтаётган ҳудуддаги вазиятга изоҳ берди. Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш йўли Озарбайжон ерларини оккупациядан чиқариш орқали бўлади, худди Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш Исроил оккупация тугашини талаб килганидек.
Норвегияда мусулмонларга нисбатан камситиш ва нафратга қарши кураш бўйича янги миллий ҳаракат режаси Бош вазир Эрна Солберг ва Маданият ва Гендер тенглиги вазири Абид Ража томонидан тақдим этилди.
Жаҳон ҳамжамияти томонидан Озарбайжон ҳудуди сифатида эътироф этилган Тоғли Қорабоғ учун Боку ва Ереван ўртасидаги тўқнашув узоқ тарихга эга. Озарбайжондан босиб олинган ерларда 27 сентябрдан бошлаб фаол жанглар авж олди.
Толиблар 14 кунда 650 та қуролли ҳужум уюштирди – Афғонистон ТИВ. «Толибон» ҳаракати жангариларининг ҳужумлари оқибатида икки ҳафта ичида Афғонистонда 69 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, яна 141 киши яраланди.
Бу ҳақида Афғонистон ТИВ расмий вакили Тарик Ариьен маълум қилди.
Ижтимоий тармоқлардаги интернет ресурслари ва саҳифалар ишини яхшилаш, шунингдек, диндорлар билан тезкор ишлаш Қозоғистон мусулмонлар диний идораси (МДИ) ишини жонлантиради, деди республика бош муфтийси Науризбай ҳожи Тағанули, деб хабар берди 1 октябрь куни МДИ матбуот хизмати.