close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Арманистон Қорабоғ карама-қаршилигини диний можаро қилиб кўрсатмоқчи

Жаҳон ҳамжамияти томонидан Озарбайжон ҳудуди сифатида эътироф этилган Тоғли Қорабоғ учун Боку ва Ереван ўртасидаги тўқнашув узоқ тарихга эга. Озарбайжондан босиб олинган ерларда 27 сентябрдан бошлаб фаол жанглар авж олди.

Қарши томонларнинг ҳарбийлари томонидан отилган ҳақиқий ўқ ва снаряд билан бир қаторда ахборот жабҳасидаги "ҳужумлар" ҳам бундан кам бўлмаган даражада шиддатли ва кинояли тарзда олиб борилмоқда.
Ахборот урушида арман томони қўллаган "снарядлар" дан бири ҳудудий ва миллатлараро зиддиятни диний низо сифатида тақдим этишга уриниш эди. Шу мақсадда  суриялик "исломий экстремистлар" ва ҳатто Покистон армиясининг айрим қисмлари озарбайжонлар томонида жанг қилаётгани ҳақида маълумот тарқатила бошлади. Туркия ҳам урушда қатнашмоқда, деган гап-сўзлар тарқатилмоқда. Бир сўз билан айтганда ахборот уруши авжига чиқмоқда. 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase