Абу Муслим
Қирғизистонни бошқариш бўйича янги мувофиқлаштирувчи Кенгаш мухолифатчи Тилек Токтогазиевни Бош вазир лавозимига номзод қилиб кўрсатди, деб хабар қилади РИА Новости мухбири.
АҚШ да сўнгги сутка давомида COVID-19 юқтириш тасдиқланган ҳолатлари сони 43,5 мингтадан ошди, хабар қилади федерал ва маҳаллий ҳукуматнинг маълумотларини, шунингдек, ОАВ ва бошқа очиқ манбалардан олинган маълумотларни жамлайдиган Джонс Хопкинс университети.
Бит суткада Эрон Ислом Республикасида коронавирус туфайли вафот этганлар сони 239 тани ташкил қилди. Эронда охирги суткада янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) туфайли вафот этганлар сони 239 кишига ошди ва 27658 кишига етди.
Озарбайжон ва Россия президентлари Илҳом Алиев ва Владимир Путин Тоғли Қорабоғдаги вазиятнинг кескинлашувини телефон орқали муҳокама қилдилар. Бу икки мамлакат етакчисининг минтақада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён биринчи мулоқотидир.
Клонлаш - бу организмнинг ҳужайрасида жойлашган генетик материалдан фойдаланиб, мавжуд тирик мавжудотни нусхалаш жараёни, яъни бошланғич нуқта тирик ҳужайра ва мавжуд организмдан олинган ва сунъий равишда кўчирилган лаборатория муҳитига ўтказиладиган биологик жараён ҳисобланади.
Дарвин биологик ҳужайрани оптик микроскоп орқали кўрганида, у ҳатто юз марта катталаштириб кўрсатилган ҳолатда ҳам, оддий бўлиб кўринарди; замонавий микроскоплар эса умуман бошқача манзарани намойиш этади. Доктор Дентон (Michael John Denton) фикрига кўра, «оддий ҳужайра»ни муносиб баҳолаш учун қуйидаги ишларни қилишга тўғри кеган бўларди:
Гарчи одамларнинг кўпчилиги Худога ишонсада, кўп сонли тадқиқотларнинг кўрсатишича, олимлар орасида, қоидага кўра, диндорлар нисбий сони умумий аҳоли билан таққослаганда камроқ бўлармиш.
Туркия Президенти Арманистон-Озарбайжон можароси ҳудудидаги вазиятга изоҳ берди. Ғарб давлатлари иккинчи жаҳон урушидан тўғри сабоқ олмаган. Бугунги кунда бу мамлакатлардаги ксенофобия ва мусулмонларга нисбатан нафрат давлат даражасида қўллаб-қувватланмоқда. Бу ҳақида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған сешанба куни Анқарада айтиб ўтди.
Бишкекда намойишчилар томонидан миллий хавфсизлик Давлат Комитети (МХДК) биносининг эгаллаб олиниши Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеенбековнинг хавфсизлик кучлари қўллаб-қувватлашини йўқотганини кўрсатади, шунинг учун унинг истеъфоси вақт масаласи бўлиб қолмоқда. Бу фикрни Қозоғистон сиёсий таҳлилчиси Марат Шибутов "РИА Новости" га билдирди.
Россия миллатчилари Россия Федерациясининг этник арман фуқаролари Россияни Арманистон ва жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси томонида можарога аралашувига чақирувчи баёнотларини номақбул, деб ҳисоблашади. Бу ҳақда жамоат арбоби, публицист ва рус миллатчилиги мафкурачиларидан бири Егор Холмогоров ўзининг Facebook саҳифасида ёзган.
Анқара Озарбайжон ерларини деоккупация қилишни Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилишнинг ягона йўли деб атади. Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу Озарбайжон аҳоли пунктларини ўққа тутишни ҳарбий жиноят деб атади.
Озарбайжонга Арманистон қуролли кучларини босиб олинган ҳудудлардан олиб чиқиш жадвали - аниқ халқаро кафолатлар берилиши керак, деб таъкидлади Алиев. Озарбайжон ерларини деоккупация қилиш операцияси муваффақиятли ва белгиланган режага мувофиқ давом этмоқда. Бу ҳақида президент Илҳом Алиев Туркиянинг ТРТ HABER телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.