close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркия ташқи ишлар вазирлиги: Арманистон Озарбайжонга қарши ҳарбий жиноятларини содир этди

Анқара Озарбайжон ерларини деоккупация қилишни Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилишнинг ягона йўли деб атади. Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу Озарбайжон аҳоли пунктларини ўққа тутишни ҳарбий жиноят деб атади.

«Арманистон Озарбайжонда тинч шаҳар ва қишлоқларни ўққа тутмоқда. Бу ҳарбий жиноят», - деди Туркия дипломатияси раҳбари душанба куни Анқарада НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан қўшма матбуот анжуманида.
Вазир Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилишнинг ягона йўли Озарбайжон ерларини деоккупация қилиш эканини таъкидлади.
Чавушоғлу Боку Анқарадан минтақадаги вазият бўйича ёрдам сўрамаганини таъкидлади. «Бироқ, агар шундай мурожаат келиб тушса, биз ўйлаб ҳам ўтирмасдан Озарбайжонга ёрдам қўлини узатамиз», - деди вазир.
Жаҳон ҳамжамиятининг Жанубий Кавказдаги урушга муносабатини шарҳлар экан, Чавушоғлу Парижнинг қўйган қадамларига эътибор қаратди.
Франция босқинчи мамлакат - Арманистонга очиқ кўмак бермоқда, деди вазир.
Туркия дипломатияси раҳбари бутун халқаро ҳамжамиятни, жумладан НАТО блокини Озарбайжон ҳудудидан арман қўшинларини олиб чиқишга чақиришга чақирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase