close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
03.09.2021 16:28

Қирғизистон мусулмонлар диний идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, 25 сентябрь куни республикада Қуръон ўқиш бўйича биринчи танлов ўтказилади.

25.07.2020 07:11

25 июль куни Мичиган штатидаги Дирнборн шаҳрида (АҚШ) мусулмон аёллар учун Miss Muslimah USA гўзаллик танлови бўлиб ўтади. Мусобақа 2016 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Унда 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар иштирок этишлари мумкин.

14.07.2019 09:41

АҚШда умуммамлакат иншолар конкурсида 11 яшар ҳижобли ўқувчи қиз ғалаба қозонди. Иншолар конкурси АҚШ Бош бейсбол лигаси томонидан ўтказилган бўлиб, асосий мукофот мамлакатда муҳим спорт воқеаси саналган «Олий лига бейсбол юлдузлари матчи»га бепул ташриф буюриш имконияти бўлди.

24.10.2018 11:40

Яманлик Абдулҳаким ал-Аусаджи XIX Москва халқаро қорилар конкурси ғолиби бўлди. Конкурс финали 21 октябрь куни пойтахтдаги «Крокус Сити Холл» концерт залида бўлиб ўтди. Қуръон байрами РФ Мусулмонлар диний идораси ва Россия муфтийлар кенгаши раиси шайх Равил Айнутдин раҳбарлиги остида бўлиб ўтди. Дубай Муқаддас Қуръон халқаро мукофоти тадбир ҳамкори сифатида иштирок этди.

23.10.2018 16:30

21 октябрь куни Москвада РФ Мусулмонлар диний идораси ва Россия муфтийлар кенгаши раиси муфтий Равил Айнутдин раҳбарлиги остида навбатдаги Москва халқаро қорилар конкурси бўлиб ўтди. Ушбу тадбир ҳамкори сифатида Дубай Муқаддас Қуръон халқаро мукофоти иштирок этди. Бу ҳақида СМР матубот хизмати хабар берди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase