Уйғур мусулмонларига зўрлик билан чўчқа гўшти едирилмоқда
Мусулмон шифокор Сайрагул Саутбай Хитойда концлагердан 2 йилдан ортиқ вақт олдин озод этилган, лекин у ҳибсда бўлган пайтлари бошидан ўтказган даҳшатлар ҳақида хотиралардан ҳали ҳам қутула олмаяпти. Al Jazeera га берган интервьюда доктор Саутбай унга ва бошқа мусулмонларга зўрлаб чўчқа гўшти едирганлари ҳақида сўзлб берди.
Жума кунлари чўчқа гўшти ва Хитой мадҳияси – лагерлардаги кундалик ҳаёт
Хитойдаги сиёсий қайта тарбиялаш лагерларида мусулмонлар учун «қайта тарбиялаш» ҳар тонг ватанпарварлик қўшиқларидан ва ўзини танқид қилиш бўйича машғулотлардан бошланади, шундан сўнг чўчқа гўштидан тайёрланган таом истеъмол қилинади.
Чўчқа гўштининг зарари (фақат фан нуқтаи назаридан)
Ўсиш гормонининг аҳамияти. Чўчқа гўшти таркибида яллиғланиш, гипертрофия ва тўқималар бўртиши жараёнлари (акромегалия, семириш, патологик, жумладан, хатарли катталашувлар) ривожланишига сабабчи бўладиган катта миқдордаги ўсиш гормонлари бор.