Мусибатлар
2/156 Мусибат етганда уни етказувчи ва кетказишга қодир бўлган Зотга қаттиқ боғланиш лозим.
Аллоҳ таолонинг нусрати яқиндир!
Одамлар хотиржамликни ва эртанги куннинг яхши бўлишини хоҳлайди. Тақдирига ташвиш чекиб, бўлаётган ҳодисаларга таъсир қила оладигандек ёки келиши муқаррар бўлган мусибат ва синовлардан қочиб қутила биладигандек янгиликларни диққат билан кузатиб боради. Тинчлик ва хотиржамликка бўлган табиий интилишимиз ҳодисаларга қаттиқ боғлиқлигимиздан, ҳатто хавотир олишга сабаб бўлмаса-да, безовта бўлишимиз заифлигимиздандир.
Мусибатлар: синовми ёки жазо?
Тан олишим керак: узоқ йиллардан бери кузатиб, ҳаётий ҳолатларини кўриб келаётган одамларнинг тақдири ҳақида ўйланиб, баъзан боши берк кўчага кириб қоламан. Ҳеч қачон бирор одамнинг зоҳирига қараб у ҳақида хулоса чиқаришга шошилмаслик ҳақида айтилади, чунки у ҳақида ҳақиқатни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Бу айни ҳақиқатдир.