Абу Муслим
Бизга аниқ фанларни ўзлаштириш, ўқиб-ўрганишда мусулмонлар ортда қолишяпти, деб бутун эътиборни замонавий касбларни эгаллашга тарғиб қилишди. Ҳа, бунга озми-кўпми эришдик, интернет сарҳадларида айланиб юриб, у ёки бу мусулмоннинг замонавий дунё илм-фанига қўшган ҳиссаси, янги кашфиёти ҳақида мақолаларни ўқиб қоламиз, демак, биз у ерда бормиз. Ва биз бундан бошимиз кўкка етиб, мақтаниб юрибмиз. Аслида 5-6 аср аввал шу ишларга бошқаларни бизнинг ота-боболаримиз тарғиб қилишган.
Саудия Арабистони ниҳоят ўзининг ракетага қарши мудофаа тизимини ишончли мудофаа учун мақбул келадиган кўринишга келтириши ҳақида қарор қилди. Чунки бундан олдинги хусийларнинг ракета ҳужумлари, гарчи сезиларли даражада амалга ошган бўлсада, ўтган ҳафта охирида Saudi Aramco компанияси терминалларини портлатишда рўй берганидек улкан талофат етказмаган эди.
Эроннинг Confess металл-гуруҳ қатнашчилари исломни таҳқирлайдиган қўшиқ учун 14,5 қамоқ жазоси ва 74 марта қамчи билан зарба беришга ҳукм қилинди. Бу ҳақида Loudwire журнали хабар қилади. Мусиқачилар нафақат динни таҳқирлашда, балки амалдаги режимга ва мамлакат президентига қарши норозиликларда ҳам айбланмоқда.
Москвада 1997 йилдан бошлаб мусулмонлар сони 800 минг кишидан 3-4 млн кишигача ўсди, хабар беради Россия мусулмонлар диний Бошқармаси президиуми раиси, Россия муфтийлар Кенгаши раҳбари Равил Айнутдин. «1997 йил Москва мэри пойтахтда 800 минг нафар мусулмон яшашини айтганди. Бугун эса пойтахт раҳбариятидан 3-4 млн киши – доимий ва вақтинчалик – аҳоли ислом динига эътиқод қилишини эшитяпман», - деди у «Известия»га берган интервьюда.
Булғор ислом академиясида ислом фанлари доктори илмий даражасига олиш учун диссертациялар ҳимояси бўлиб ўтди. Академиянинг янги ректори Дониёр Абдураҳмонов таъкидлаганидек – бу замонавий Россияда исломий фанлар бўйича докторлик ишларининг илк ҳимоясидир. Уларнинг барчаси ўтмишдаги илоҳиёт мутахассислари асарларини таҳлил қилишга бағишланган.
АҚШда федерал судья очган жиноий иш доирасида Шимолий Каролинада яшайдиган шахс мусулмон сиёсатчини жазолашга таҳдид қилишда айбланди. Айбланувчи Джозеф Сесил Вандевере унинг Виргиния Сенатига номзод Қосим Рашидга қаратилган твити тўғридан-тўғри «линч» таҳдид бўлмаган ва конституцияда белгиланган сўз эркинлиги доирасидан чиқмайди деб таъкидлади.
Қўшма Штатларда Нью-Джерси яқинидаги кичик шаҳарлардан бирининг мусулмон мэри бир неча соат аэропортда ушлаб турилди, камситадиган тарзда сўроқ қилинди ва мобил телефони олиб қўйилди. Проспект-Парк аҳоли пункти маъмурият раҳбари Муҳаммад Хайруллоҳ турмуш ўртоғи ва тўрт нафар фарзанди билан Туркиядан меҳнат таътилидан қайтиб келаётганда Нью-Йорк аэропортида чегара хизмати ходимлари томонидан ушлаб қолинди.
Удмуртлар этноциди ва русификация сиёсатига қарши норозилик белгиси сифатида Удмуртия халқи жамоатчилик етакчиларидан бири, олим Альберт Разиннинг ўзини-ўзи ёқиб юбориши, кутилганидек, мамлакатнинг барча туб аҳолиси миллий зиёлилари орасида кенг шов-шувларга сабабчи бўлди.
Қоҳира жиноий ишлар бўйича суди «Мусулмон-биродарлар» ташкилотининг 11 нафар юқори мансабдор шахсларини, жумладан, олий бош раҳбар Муҳаммад Бадеийни ХАМАС фойдасига айғоқчилик қилгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, дея хабар беради Кудс Пресс. Ҳукм 11 сентябрда чиқарилди.
Бу Исроилдаги сайловолди компаниясининг гултожи бўлиши лозим эди. Сўнгги 30 йилнинг катта қисми давомида Исроилда етакчилик қилган Биньямин Нетаньяху унинг ёрдамида мажбурий кўчиб келганлар овозлари, хусусан, Авигдор Либерманнинг овози учун курашда ўзининг барча «ўнг» рақибларини четга суриб ташлашдан умид қилганди.
Польша пойтахтида 16 сентябрь куни EХҲТнинг инсонийлик мезонлари бўйича йиллик йиғилиши бошланди. Ушбу йиғилиш 27 сентябргача давом этади. Йиғилиш давомида босиб олинган яриморол ҳудудида қрим татарларининг аҳволи ҳақида Россия ТИВ маърузаси эшитилиши кутилмоқда, хабар қилади Крым. Реалии нашри.
"Россия президенти Владимир Путин ҳақида нима деб ўйлашингиздан қатъи назар, бу одам ўзига хос юмор туйғусига эга. Троллинг унинг "фишка"ларидан бири ҳисобланади, - деб ёзади Foreign Policy. Агар Саудия Арабистони ўзини ҳимоя қилишни истаса, шама қилди Путин 16 сентябрь куни, у оқилона қарор қабул қилиши ва русларнинг ҳарбий-ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини сотиб олган Эрон ва Туркиядан ўрнак олиши лозим. Россиянинг C-300 ва C-400 тизимлари, давом эттирди у, "Саудия Арабистони инфратузилмасининг ҳар қандай объектларини ишончли ҳимоя қилади".