Эрон афғон конларини ўзлаштиришга инвестиция киритишга тайёр
Эрон «Толибон»га конларни ўзлаштиришга инвестиция киритишни таклиф қилди, деб хабар қилди Эрон ОАВлари Эрон-Афғонистон савдо палатаси раҳбари Ҳусайн Салимийга таяниб.
«Толибон» муваққат ҳукумати раҳбари илк бора афғон халқига мурожаат қилди
Шанба куни кечқурун Афғонистон Миллий телевидениеси «Толибон» муваққат ҳукумати раҳбари мулла Муҳаммад Ҳасан Охунднинг биринчи оммавий нутқини намойиш қилди. Шу билан бирга, жонли эфирга фақат аудиоёзув узатилди.
Афғонистонда сиёсий режим ўзгарганидан кейин гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш камайгани йўқ
Бу эса ўз вақтида жавоб чораларини кўришни талаб қилади. Бу ҳақида Россия идоралараро делегациясининг гиёҳвандликка қарши кураш бўйича Америкалараро комиссиясининг 70-сессиясидаги баёнотида айтилади.
«Толибон» - «Афғонистондаги гуманитар инқироз биздан олдин бошланган»
Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати шанба куни Қўшма Штатларни уруш давом этаётган мамлакатда юзага келаётган гуманитар инқирозни ҳал қилишда ўз ҳиссасини қўшишга чақирди, дея хабар беради Anadolu агентлиги.
Афғонистонда қурбонлар сони 2020 йилгига қараганда 29 фоизга ошган
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий Комиссари бошқармаси Афғонистонда гуманитар инқироз кутилаётганидан огоҳлантирди.
БМТ: Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш саккиз фоизга ошди
2021 йилда Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга ошиб, 6,8 минг тоннага етди, дейилади БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқармаси 16 ноябр куни эълон қилган ҳисоботида.
Афғонистонда доллар курси рекорд даражага етди
Мамлакатда доллар 95 афғонийдан сотилмоқда. Бу охирги 15 йил ичида энг юқори кўрсаткичдир. Афғонистонда доллар курси 95 афғонийга тенглашди ва охирги 15 йил ичида энг юқори даражага етди.
«Толибон» ҳаракати ИШИДга мурожаат қилди
«Толибон» ҳаракатининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларига мурожаат қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди.
Афғонистонда таниқли аёллар ҳуқуқлари фаоли ўлдирилди
Афғонистон шимолида 29 ёшли фуқаролик фаоли ва иқтисодиёт ўқитувчиси Фрозан Сафи отиб ўлдирилган. Кузатувчиларнинг қайд этишича, бу қарийб уч ой муқаддам Афғонистонда «Толибон» ҳаракати вакиллари ҳокимиятга келганидан бери аёл ҳуқуқ ҳимоячисининг илк шов-шувли ўлимидир.
АҚШ Афғонистон Марказий банкига тегишли миллиардлаб активларни қайтаришдан бош тортди
«Толибон» етакчилари АҚШ ҳукуматига Афғонистон Марказий банкига тегишли бўлган ва мамлакат ҳудудидан ташқарида сақланаётган миллиардлаб долларлик активларни кайтариш ҳақида мурожаат қилди, деб хабар беради ал-Жазира. Бироқ америка ғазначилик вакили «Толибон» бу маблағлардан фойдаланиш имкониятини кўрмаётганлигини айтди.