Қайд этилишича, Афғонистон айни пайтда дунёдаги барча истеъмолчиларнинг 80 фоизини опиат билан таъминлайди.
Ташкилот маълумотларига кўра, 2021 йилда маҳаллий опиат ишлаб чиқаришдан олинган фойда 1,8 миллиард доллардан 2,7 миллиард долларгача бўлган, аммо мамлакат ташқарисида сотиш "кўпроқ даромад" келтирди. БМТ УНП маълумотларига кўра, ўрганилаётган даврда афюн савдоси мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 10 фоизини ташкил қилиши мумкин.
Бошқа маълумотларига кўра, Афғонистонда «Толибон» ҳокимият тепасига келганидан кейин авж олган сиёсий беқарорлик афюн нархининг ошишига олиб келган ва бу май ойидаги рақамларга нисбатан деярли икки баробар ошган.
Афғон матбуотининг ёзишича, Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида деҳқонлар муқобил вариант йўқлигидан опиатлар етиштиришга ўтишмоқда. "Иш йўқ, оилалар қарзи тўпланиб қолган, ҳамма афюнга умид қилмоқда", - дея ToloNews маҳаллий фермерлардан бирининг сўзларини келтиради.
БМТ УНП ўз ҳисоботида халқаро ҳамжамиятни афюн ишлаб чиқаришни қисқартириш бўйича маҳаллий дастурларни қўллаб-қувватлашга чақиради. Афғонистон дунёдаги энг йирик афюн ишлаб чиқарувчи бўлиб, жаҳон ишлаб чиқаришининг 90% гача қисмини ташкил этади.
БМТ: Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш саккиз фоизга ошди
2021 йилда Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга ошиб, 6,8 минг тоннага етди, дейилади БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқармаси 16 ноябр куни эълон қилган ҳисоботида.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси