Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Нашрнинг таъкидлашича, Украина учун мўлжалланган ўқ-дорилар мамлакатлар ўртасидаги келишув доирасида Исроилда сақланадиган Америка қуроллари захираларининг бир қисми бўлган.
Душанба куни эрта тонгда Исроил ҳарбий самолётлари Ғазо секторида, шу жумладан Фаластинликларга бошпана излаш буюрилган ҳудудларда ҳаво ҳужумларини давом эттирди - шунинг учун кўп одамлар шимолга қайтиб келишди, чунки барибир хавфсизлик йўқ. Ҳужумларнинг шафқатсизлиги шунчалик каттаки, сўнгги 24 соат ичида камида 400 фаластинлик ҳалок бўлди ва бир кечада камида 60 киши оғир бомбардимонда вафот этди.
ОМОН Россия Федерациясидаги масжидларга рейд уюштирди ва эркакларни ҳарбий комиссариатга олиб кетди: «СВО ёки қамоқхона" Россия хавфсизлик кучлари муҳожирларни Украинага қарши урушга жўнатиш учун ушлай бошлади.
Япониядаги мусулмонлар Хамас ва Исроил ўртасидаги можарода жабрланган,
Россия армиясининг Донецк вилоятидаги Авдеевка шаҳрини эгаллаш учун тинимсиз ҳужумлари мисли кўрилмаган миқёсга етди. Украина ОАВ ва Россия ҳарбий мухбирларига кўра, Авдеевка яқинида бир кун аввал содир бўлган воқеа дўзахни эслатарди. Маълум қилинишича, бу шаҳар учун бўлган жангларда рус армияси кўплаб ҳарбий техника ва шахсий таркибини йўқотган.
Мусулмон мамлакатларида минглаб одамлар кўчага чиқиб, Фаластин халқини қувватламоқда, Исроилни Ғазодаги ҳужумларни тўхтатишга чақирмоқда.
Бу ҳақида раис Александр Бастрикин Россия ҳарбий раҳбарлари клубининг ҳарбий-илмий конференциясида маълум қилди, видео тергов қўмитасининг веб-сайтида эълон қилинди.
Исроил қамалдаги Ғазо секторига 13-кун кетма-кет ҳаво ҳужумларини уюштиришда давом этмоқда, аҳоли эса сешанба оқшомида «ал-Аҳли ал-Араб» касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган юзлаб одамлар учун мотам тутишда давом этмоқда.
Озарбайжон Яқин Шарқдаги Фаластин қочқинларига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ёрдам агентлигига 1,6 млн доллар ажратди, дея хабар беради Trend.
Қирғизистон парламенти йиғилиши арафасида Исроил бомбардимонидан жабрланган Ғазо сектори аҳолисига ёрдам кўрсатиш масаласи муҳокама қилинди.
Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған Ғазо секторидаги шифохонага уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимои саҳифасида маълум қилди.
Доғистон полицияси шаҳарнинг марказий майдонида Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун ўз-ўзидан пайдо бўлган митингнинг олдини олди. Тахминларга кўра, унинг баъзи иштирокчилари ҳибсга олинган, хабар қилади Кавказ.Реалии нашри.
Кеча араб нашрлари Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг ракеталари Ғазо секторидаги касалхонага тушгани ҳақида хабар берди. Кейинги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони 800 кишидан ошган. Бу ҳақда Kazinform агентлиги TASSга таяниб хабар беради.