close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ғазо касалхонасига ҳужумда ҳалок бўлганлар 800 кишига етди

Кеча араб нашрлари Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг ракеталари Ғазо секторидаги касалхонага тушгани ҳақида хабар берди. Кейинги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони 800 кишидан ошган. Бу ҳақда Kazinform агентлиги TASSга таяниб хабар беради.

Кеча араб нашрлари Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг ракеталари Ғазо секторидаги касалхонага тушгани ҳақида хабар берди. Кейинги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони 800 кишидан ошган. Бу ҳақда Kazinform агентлиги TASSга таяниб хабар беради.
Исроил ҳаво кучлари Ғазо шаҳрининг марказий ҳудудларига бир қатор зарбалар берди. Al Hadath телеканалига кўра, ракеталар “Ал-Маамадани” госпиталига тушган.
Тиббий манбаларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 300 дан ошган. Al Arabiya телеканали қурбонлар ва жароҳатланганлар сони 800 кишидан ошганини маълум қилди.
Al Hadath телеканалининг хабар беришича, кўплаб беморлар ташқарида кутишмоқда. Ракетанинг портлаши қўшни биноларга зарар етказди ва аҳоли ҳалок бўлди.
Фаластин раҳбарияти воқеа юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказди.
ХАМАС касалхонага қилинган ҳужумни геноцид деб атади. Ҳаракат халқаро ҳамжамиятдан, араб ва ислом давлатларидан “Исроил расмийларининг тажовузкорлигини тўхтатиш учун масъулиятни ўз зиммасига олиши ва зудлик билан бу масалага аралашишни” талаб қилган.
Исроил мудофаа кучлари эса Ғазо касалхоналаридан биридаги портлаш Фаластин анклавидан муваффақиятсиз отилган ракеталар туфайли содир бўлганини ва бунинг учун “Исломий жиҳод” масъул эканини айтади.
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос уч кунлик мотам эълон қилди. Al Mayadeen телеканалига кўра, у Аммандан учиб кетган ва АҚШ президенти Жо Байден билан 19 октябрга белгиланган учрашувини кутмасдан Рамаллоҳга қайтган.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо секторидаги портлаш учун Исроил армияси масъул эканини рад этиб, бу террорчилар иши эканини айтди.
Ўз навбатида “Исломий жиҳод” вакиллари ҳужумга алоқадор эмасликларини маълум қилди.
Кўплаб халқаро ташкилотлар ва ҳукумат раҳбарлари Исроилни уруш қоидаларига риоя қилишга ва Ғазо секторидаги зўравонликларни тўхтатишга чақирди. Бири буни уруш жинояти деб атаса, иккинчиси қасддан қилинган ҳаракатда айблади. Жабрланганларга гуманитар ёрдам юборилиши айтилмоқда.
Бу воқеадан кейин Туркия, АҚШ, Марокаш, Германия ва Теҳрон аҳолиси норозилик намойишларини бошлади. Улар Исроилнинг Ғазодаги тинч аҳолини ўлдирганидан ғазабда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase