Янгиликлар (5379)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида қабул қилинган резолюцияда 120 давлат Ғазода зудлик билан, доимий ва узоқ муддатли инсонпарварлик сулҳига чақирди.
Эронда бир неча ой давомида реанимацияда ётган 16 ёшли Армита Гераванд вафот этди. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, у ҳижоб киймагани учун метрода диний полиция томонидан ушланганида оғир яраланган, деб хабар беради ВВС.
Раввин Аарон Коэн шундай деди: "Ҳозирги кунда кескинликни тўхтатишнинг ягона йўли - сионистик Исроил давлатини тўлиқ ва тинч йўл билан тарқатиб юбориш, унинг ўрнига Фаластиннинг барча аҳолиси, яҳудийлар, араблар ва бошқалар учун демократик давлат қуриш бўйича глобал келишувдир”.
Сионистик режим қўмондонларининг Ғазога кира олмагани, Холид Машалнинг қуруқликдан бостириб кириш ҳақида огоҳлантириши, сионист аскарларнинг Женин лагерига ҳужум қилиши ва можаролар бошланиши, Европа Иттифоқининг Ғазодаги можароларни тугатиш сўрови ва Фаластиндаги воқеалар билан боғлиқ сўнгги янгиликлар.
Кон ичида қолаётган кончилар тез фурсатда қутқарилишига умид билдирилди, ҳодиса оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги таъкидланди.
АҚШ президенти Джо Байден уруш бошланган 7 октябрдан бери ҳалок бўлганлар сони масаласини шубҳа остига қўйганидан бир кун ўтиб, пайшанба куни Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаво ҳужумларида ҳалок бўлган 7028 кишининг исмларини эълон қилди.
Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған, Исроил 3 ҳафтадан бери бомбардимон қилган Ғазо секторида содир бўлаётган воқеаларга сукут сақлаётган Ғарб давлатларига мурожаат қилди.
Ғазодаги аш-Шифо касалхонасининг реанимация бўлимида оёғига «Марьям ал-Ҳаршнинг ўғли» деб ёзилган тасма боғланган вақтидан олддин туғилган чақалоқ ётибди.
Исроил армиясининг Ғазога бостириб кириши натижасида ярадор ва ҳалок бўлган хавфсизлик кучларини эвакуация қилишга олиб келди, деб ёзади ОАВ.
Исроил ҳукумати фаластинликларга нафрат уйғотиш учун атайлаб «фейк» хабарларни тарқатяпди, аммо айтилганларни тасдиқловчи фактлар йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.
Қатар Исроил учун жосусликда айбланган 8 нафар ҳиндистонлик зобитнинг ўлимга маҳкум этилганлигини маълум қилди.
Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламенти) спикери Нуман Куртулмуш Шветсиянинг НАТОга аъзолигини ратификатсия қилувчи қонун лойиҳасини имзолади.
Исроил армиясининг қуруқликдаги кучлари янги амалиёт бошлатганини маълум қилди.