close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Юсуф Ислом: Бугун Ғазода содир бўлаётган воқеалар геноциддир

1977 йилда ислом динини қабул қилган британиялик қўшиқчи Истанбулдаги "Буюк Фаластин митинги"да чиқиш қилди.

1977 йилда ислом динини қабул қилган британиялик қўшиқчи Истанбулдаги "Буюк Фаластин митинги"да чиқиш қилди.
Қуръони Каримда бегуноҳ одамни ўлдириш бутун инсониятни ўлдириш билан баробардир. Бугун Ғазода содир бўлаётган нарса эса - геноциддир.
Бу ҳақида 1977 йилда исломни қабул қилган британиялик қўшиқчи Кет Стивенс (Юсуф Ислом) Истанбулда шанба куни бўлиб ўтган "Буюк Фаластин митинги"да сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
Юсуф Ислом Туркия Республикаси ташкил топганига 100 йил тўлганини ва бугун бу давлат ҳар қачонгидан ҳам кучли эканини таъкидлади.
"Бундан олдин 500 йил давомида Усмонийлар империяси мавжуд бўлган. Сизнинг ҳимоянгиз остида Қуддус 400 йилдан ортиқ тинч-тотув яшади", деди у.
Британиялик қўшиқчи кўплаб давлатлар "адолатнинг нотўғри томонини" танлаган бир пайтда Туркия ва унинг раҳбарларига Фаластин масаласидаги тўғри позицияси учун миннатдорчилик билдирди.
У бугунги митингда тинчлик хабарини етказиш учун бўлганини таъкидлади.
"Бу тенглар ўртасидаги уруш эмас. Агар 7 октябрдаги ҳужумни кенг кўламли ҳарбий интервенция кўлами билан таққосласак, бу билан солиштириб бўлмайди. Исломда аёллар, болалар ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш муҳим аҳамиятга эга", - деди ,суф Ислом.
Унинг сўзларига кўра, у исломни қабул қилишдан олдин содир бўлаётган воқеаларга фақат бир нуқтаи-назардан қараган, аммо шундан кейин воқеаларнинг тўлиқ манзарасини кўра олган.
Нетаняху сизга пайғамбар эмас
Юсуф Ислом Исроил аҳолисига мурожаат қилди. "(Исроил Бош вазири Бенямин) Нетаняху сизнинг пайғамбарингиз эмас. Ўлим ва ҳалокат йўлидан воз кечиб, инсоният қалбига қайтишингизни сўрайман", — деди у.
Юсуф Ислом Исроилни Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатишга чақирди. "Буни қалбларида меҳрибон дунё умиди ва бошқа келажакни яшаш имконияти билан концлагерда нафас олаётган бегуноҳ оилалар, уйлар ва болалар учун қилинг", - деди британиялик қўшиқчи.
Таниқли санъаткор ўз чиқиши якунида Босния урушида ҳалок бўлган болаларга атаб ёзган қўшиғига эътибор қаратди.
"Мен бу қўшиқни Боснияда ўлдирилган болаларга атаб ёзганман. Урушларнинг энг катта қурбонлари ҳар доим кичик болалар бўлган. Халқаро ҳамжамият Сараевони қамал қилишда геноцид пайти ҳаракат қилишдан олдин 4 йил давомида сукут сақлади ва кузатди. Мен ҳозир сўраяпман. Ҳозир содир бўлаётган ғайриинсоний геноцидга қарши чора кўришдан олдин дунё қачонгача кутади?", - дея хулоса қилди британиялик қўшиқчи.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase