Янгиликлар (5379)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган ИШИД террорчилари Кобулда йўловчи автобуси портлаши учун жавобгарликни ўз зиммаларига олди, деб хабар бермоқда Aamaj News.
Қозоғистон Мудофаа вазири Руслан Жаксиликов Анқарада Туркия Миллий мудофаа вазири Яшар Гулер билан мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик бўйича музокара ўтказди.
Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант Исроил қўшинлари Ғазо шаҳрининг марказида жойлашганини маълум қилди, деб хабар беради BBC.
БМТнинг органларидан бири ўзининг таъсирли ва хавотирланарли ҳисоботида, ўртача ҳисоб билан ҳар 10 дақиқа ичида бир фаластинлик бола шаҳид бўлиши ва икки нафарининг ярадор бўлаётганини хабар қилди.
Жанубий Африка ҳукумати Ғазо секторида инсониятга қарши жиноятлар давом этаётгани сабабли Тел-Авивдаги барча дипломатларини маслаҳатлашувлар учун чақириб олганини маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И эронлик ҳамкасби Ҳусайн Амир-Абдуллоҳян билан телефон орқали суҳбатда Фаластиндаги вазият ва Исроилнинг Ғазо секторини бомбардимон қилишини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда CGTN.
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг рейтинги Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати жангариларининг бостириб кириши ортидан тушиб кетди; сўровда қатнашган исроилликларнинг ярмидан кўпи унинг истеъфосини хоҳлайди. Бу ҳақда “Маарив” газетаси Диалог институти сўровига таяниб хабар берди.
БМТ Бош котиби: Ғазо - "болалар мозорига айланди" "Гуманитар сулҳ эълон қилиш, ҳозироқ".
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Яқин Шарққа ташрифи доирасида Анқарага келди ва Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билан учрашди. Музокаралар ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди, дея хабар беради BBC News.
Кичкина танаси вайроналар остида кўмилган пайтда боланинг қўли охирги марта кўтарилади. Ғишт ва вайроналарнинг оғирлиги унинг кичкина танасини ўлим қаърига ботирди, у ҳеч қачон келмайдиган ёрдам учун сўнгги бор ёрдам сўраб, қўлини чўзди.
Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси Науризбай ҳожи Тағанули Фаластиннинг мамлакатдаги элчихонасига ташриф буюриб, мусулмон давлатидаги оғир вазият юзасидан ҳамдардлик билдирди.
Хабар тўлиқ тақдим этилади: