
Янгиликлар (5422)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Яна бир машҳур кийим-бош бренди мусулмонлар модаси қонунларига амал қилиб, ҳижобли ёпиқ либос моделини тақдим этди. Британиянинг ASOS бренди тақдим этган Verona коллекцияси АҚШда ҳам сотувга чиқди, моделлар орасида эса ҳижобли мусулмонлар – блоггер Аша Мохамуд пайдо бўлди, деб хабар беради Metro сайти.
Баҳрайн суди 138 кишини терроризмда айблаб қамоққа олди ва уларни фуқароликдан маҳрум қилди. Уларга уч йилдан тортиб умрбод қамоқ жазосигача белгиланди. Айбланувчилар Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари билан алоқада бўлган террористик гуруҳлар ташкил этганлиги учун суд қилинган, деди прокурор Аҳмад ал-Ҳаммадий сешанба куни қилган баёнотида.
БМТ Қатарда АҚШ расмий шахслари билан музокараларда иштирок этаётган Толибон ҳаракатининг айрим етакчиларидан санкцияларни вақтинчалик олиб ташлади. Бу ҳақида TOLOnews Толибон ҳаракатига яқин манбаларга ҳавола қилган ҳолда хабар қилади. Қатарда Толибон сиёсий офисининг 14 нафар аъзоси, шу жумладан, ушбу офис бошлиғи ва Толибон ҳаракати раҳбарининг ўринбосари Мулла Абдул Ғани Барадар тўққиз ой муддатга БМТ қора рўйхатидан чиқарилган.
Турк ЛГБТ-фаоллари Анқарада 2017 йилдан бошлаб амал қилган гей-парадлар ўтказишга тақиқнинг олиб ташлангани ҳақида маълум қилдилар, деб хабар беради Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти. Туркия пойтахти ҳокимлиги жамоатчиликнинг салбий реакциясидан қўрқиб, ҳар қандай ЛГБТ-акцияларни тақиқлаб қўйганди.
Маҳаллий полициянинг хабар беришича, жами олтита портлаш рўй берган. Уларнинг натижасида 280 киши жароҳатланган, 42 киши ҳалок бўлган. Шри-Ланканинг учта католиклар черковлари ва учта меҳмонхонасида портлаш руй берди. Бу ҳақида Reuters агентлиги Коломбо миллий госпитали раҳбарига ҳавола қилган ҳолда хабар берди.
Саудия Арабистонида машҳур фаол-аёллар халқаро ҳамжамияти томонидан жиддий танқидга учраган суд жараёни доирасида яна суд олдида жавоб берадилар. 11 нафар фаол аёл, жумладан, бир йил ҳибсда бўлган давр мобайнида терговчиларни жинсий зўрлаш ва қийноққа солишда айблаган Люжейн Ал-Хаслюл хорижий ОАВ, дипломатлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар билан алоқаларда айбланган ҳолда суд олдида жавоб беради, дея хабар қилади Al- Jazeera.
Мисрлик машҳур футболчи Муҳаммад Салоҳ Time журналига берган интервьюда араб мамлакатларида аёлларга муносабатни ўзгартиришга чақирди. Time версияси бўйича 100 та энг нуфузли шахслардан бири сифатида тан олинган 26 яшар «Ливерпул» ўйинчиси араб дунёсида аёлларга бўлган муносабатнинг ўзгаришини кўриш истагида эканлиги ҳақида гапирди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Россия ҳудудида энг йирик яҳудий таълим муассасаси саналган «Торат хаим» иешивасида рўй берган ёнғин ҳолатини текшириб чиқмоқда. Яҳудийлар жамоатида Песах арафасида рўй берган ёнғин жиноий характерга эга деб ҳисоблашмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг маслаҳатчиси, шу билан бир пайтда унинг куёви ҳам бўлган Жаред Кушнер чоршанба куни Трамп маъмуриятининг Яқин Шарқ бўйича узоқ кутилган тинчлик режаси рамазон ойидан кейин эълон қилинишини маълум қилди.
Нидерландияда полиция офицери бошқа аёл билан қўпол муносабатда бўлганлиги учун танбеҳ берган ҳижобли аёлни калтаклади. Воқеа Утрехт шаҳрда рўй берди ва видеотасвирга муҳрланди. Полиция ходими ҳижобдаги мусулмон аёл унга бошқа бир аёлни калтаклашни тўхтатиш ҳақида гапирганидан сўнга унинг ўзига зарба берди.
ФСБ директори Александр Бортников бутун дунё бўйлаб аксил-ислом терроризми каби ҳодисани юага келтирган миллатчилик кайфиятлари кучайганлигини қайд этди, дея хабар беради «Интерфакс». Янги хавф ҳақида Бортников Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган халқаро терроризмга қарши кураш бўйича анжуманда гапирди.
Саудия Арабистонида Uber оммавий такси буюртма қилиш сервисида янги функция пайдо бўлди, у ҳайдовчи аёлларга эркаклардан буюртма қабул қилмасликка имкон беради. Business Insider нашрининг ёзишича, янги функция буюртмаларни фильтрлаш ва фақат аёл-мижозларни кўришга имкон беради.
Американинг Time журнали Англиянинг «Ливерпул» клуби ва Миср терма жамоаси учун тўп сурадиган мисрлик футболчи Муҳаммад Салоҳни дунёнинг энг нуфузли шахслари юзталигига киритди. Маълум қилинишича, рўйхат нашр муҳаррирларининг, шунингдек, ўтган йиллар бу рўйхатдан ўрин олган шахсларнинг фикри асосида тузилган.