
Янгиликлар (5422)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Саудия Арабистони ҳукумати яқин вақтларда Исроил фуқаролари саналган арабларга доими яшаш ва ишлаш учун рухсатнома беришни бошлайди. The Globes нашрининг маълум қилишича, бу чора қиролликка кириш тизимини ислоҳ қилишнинг бир қисми бўлиб, улардан мақсад миграция сиёсатини юмшатиш ҳисобланади. Хусусан, доимий яшаш учун визалар инвесторлар, тадбиркорлар, муҳандислар ва бошқа бир қатор касб вакилларига берилади.
2019 йил нуфузи халқаро Букер мукофоти (Man Booker International Prize) совриндори Уммонлик араб ёзувчиси Жоха Алхартхи (Jokha Alharthi) бўлди, хабар берилади мукофот ташкилий қўмитасининг сайтида. Мусулмон аёл «Осмон жисмлари» (Celestial Bodies) романи учун мукофотланди. Асар Уммондаги бир оиланинг уч авлоди ҳақида ҳикоя қилади, ўқувчини ўтмишдаги мустамлака давридан янги асрга мураккаб ўтишни бошидан кечарган мамлакат маданияти ва маиший ҳаётига ғарқ қилади.
Индонезияда бўлиб ўтган президентлик сайлови натижаларига қарши намойишлар икки кундан бери давом этмоқда ва зўравонлик ҳаракатларига айланмоқда. Президент Жоко Видодонинг қайта сайланишига қарши чиққан намойишчилар мамлакат пойтахти Жакартада хавфсизлик кучларига қарши чиқмоқда.
Австриянинг етакчи мусулмон ташкилоти мамлакатнинг бошланғич мактабларида ҳижобни тақиқлайдиган қонунни «шармандалиу» деб атади ва уни суд тартибида курашишга ваъда берди. Аввалроқ Австрия парламенти бошланғич мактаб ўқувчиларнинг мусулмонча бош кийими тақиқланган билль учун овоз берди.
Мамлакатларнинг исломий мезонларга мос яшашини кўрсатувчи “Исломийлик индекси”нинг сўнгги рейтингининг юқори поғоналарида битта ҳам мусулмон мамлакати йўқ. "Фахрли элликталик"да мусулмон давлатларидан БАА (45-ўрин), Албания (46), Малайзия (47), Қатар (48) ўрин олган. Ўзбекистон 119-ўринда жойлашган.
Россияда энг йирик ифтор оқшомларидан бири икки йиллик танаффусдан сўнг «Қозон-арена» стадионида бўлиб ўтади ва 15 минг рўзадор меҳмон қилинади, деб хабар берди журналистларга Татаристон муфтийси Комил Самигуллин. "Республика ифтори 25 май куни еттинчи марта бўлиб ўтади. Биз 15 минг нафар рўзадорни меҳмон қилиш ниятидамиз. Уларнинг барчаси дастурхон атрофида ифторликда. Бизда бунақаси ҳали бўлмаган", - деди Самигуллин.
Ингушетиянинг энг йирик шаҳри Назран мэрияси Шимолия Осетиянинг Пригород тумани еттита қишлоғида 1,5 тонна гўшт тарқатиш бўйича харид акцияси ўтказди, бу ҳақида жума куни шаҳар мэри Алихан Тумгоев хабар берди. "Барча ёрдам аниқ манзилли бўлиб, бир ярим тонна гўшт Пригород туманида истиқомат қиладиган кам таъминланган оилалар ўртасда тақсимланди – 400 га яқин оила эрталабдан эҳтиёжманд одамларнинг уйларига тарқатилган гўшт солинган пакетлар олди. Мэрия ходимлари еттита аҳоли пункти: Дачное, Куртат, Донгарон, Карца, Чермен, Майское ва Тарскоеда бўлди", - деди Тумгоев.
Қатарда 2022 йил бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатига мўлжаллаб қурилган асосий стадионлардан бири очилди. Ал-Вакра шаҳрида стадион очилиш маросимида дунёга машҳур футболчилар, жумладан, Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос, Голландиялик Рууд Гуллит ва Рональд де Бур, Камерундан Самюэль Это'о, Испания терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби сардори Руис Йерро, Мисрдан Ваил Жума ва Хейсем Фарук, Тунисдан Тарак Диаб ва Хатим ат-Траблуси иштирок этди.
АҚШда мусулмон аёл жазони ижро этиш департаменти устидан шикоят берди, чунки унга иш жойида – қамоқхонада ҳижобда юриш рад қилинди. 25 яшар Жаланда Кэлхун, Жоржия штатининг Роджерс давлат қамоқхонаси назоратчиси, яқинда Исломни қабул қилди ва ўз раҳбариятини рўмол ўраб юриши ва намоз ўқиш учун 10 дақиқалик танаффус олиши ҳақида огоҳлантирди.
Мусулмонлар учун муқаддас саналган Рамазон ойининг бошланиши билан АҚШ ҳуқуқни ҳимоя қилувчилари таълим муассасаларининг мусулмон ўқувчилар рўза тутиши муносабати билан уларнинг эҳтиёжлари ҳақида хабардорлигини ошириш бўйича ишларни бошлаб юборди.
Австриядаги нодавлат ташкилотлар, журналист ва ҳуқуқ ҳимоячилари, шунингдек айрим сиёсатчилар мамлакат умумтаълим мактабларида рўмол тақиқига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда Австрия парламенти аъзоси Марта Биссман ўз нутқида маълумот келтириб ўтган.
Қўшма Штатларда ўтказилган ижтимоий тадқиқотлар иштирокчиларидан бошқа нарсалар қаторида, АҚШ президенти сайловларида мусулмонларга овоз бериш масаласи ҳақида сўрашди. Маълум бўлишича, америкаликларнинг аксарияти Оқ уй раҳари лавозимини мусулмон киши эгаллашига қарши эмас. Респондентларнинг 66 фоизи президентлик сайловларида мусулмон учун овоз беришга тайёрлигини айтди.
Грозний шаҳрида «Мехкарий» аёллар учун такси лойиҳаси ишга туширилди. Бу ерда барча ҳайдовчилар - аёллардир, - хабар қилади лойиҳа ташаббусчиси Мадина Цакаева. Аёллар учун такси ишга тушириш ғоясини у аёлларнинг автомобил ичида нотаниш эркаклар билан бўлиши Ислом дини меъёрларига зид келиши билан ҳам асослади.