
Янгиликлар (5422)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
АҚШ Президенти Доналд Трамп Анқаранинг С-400 Россия ракета мудофаа тизимини сотиб олиш бўйича қарорини ўзгартиришга ҳаракат қилган сенатор Линдсей Грэмни Туркия ва АҚШ ўртасида ўзаро манфаатли келишувга эришиш учун юборди. Трампнинг истиқболли эркин савдо битимлари ҳақидаги таклифи Туркиянинг ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлуга С-400 ни фаоллаштиришдан воз кечиш эвазига топширилди.
Шу йилнинг биринчи ярим йиллигида Тожикистондан меҳнат муҳожирлари оқими қарийб 20 фоизга ортди. Тожикистон фуқароларининг аксарияти ишлаш учун Россияга йўл олмоқда, деб хабар қилади «Азия-Плюс». Тожикистон меҳнат, миграция ва бандлик вазири ўринбосари Эмин Сангинзода Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга хабар қилдики, олти ой ичида республикани 300 минг киши тарк этган, шундан тахминан 40 минг киши – аёллардир.
Германияда ҳуқуқ-тартибот органлари 2 та болалар боғчаси ошхона таомномасида чўчқа гўштидан бош тортганлик учун жанговар кайфиятдаги исламофоблар ҳужумига учраганидан сўнг туну-кун хизматда бўлган патруллар билан таъминлашига тўғри келди.
Мянманинг Ракхайн штатидаги Аунг Зан қишлоғи Бангладеш билан чегарадан саноқли километр масофада жойлашган. Илгари бу ерлара роҳинжа мусулмонлари яшарди, кейинчалик эса бу ердаги 50 та уй 2017 йил Бангладешга 745 минг киши қочиб кетишига сабабчи бўлган «тозалаш» вақтида бутунлай ёқиб юборилди.
Эрон 25 июлга ўтар кечаси урта масофага учадиган баллистик ракетани синовдан ўтказди, у минг километр масофани босиб ўтди, деб хабар беради CNN телеканал АҚШ маъмуриятидаги манбага ҳавола қилган ҳолда.
АҚШ президенти Доналд Трамп ўжарлик билан Оқ уйдаги лавозимларга ўтакетган исламофоб нуфузига эга бўлган шахсларни тайинлашда давом этмоқда. Хусусан, яқинда Трамп молия вазири матбуот-котиби лавозимига фитналар назарияси ва «ёмон мусулмонлар» руҳидаги шарҳлари билан машҳур бўлган Моника Кроулини тайинлади.
Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида ўзбек йигитига турмушга чиққан ва у билан бирга унинг ватанига жўнаб кетган Буюк Британия фуқароси ҳикоясига койил қолишди. Келин-куёвлар, Джейн ва Нуриллохон, Фарғона вилоятининг Эшонгузар қишлоғида яшашади. Улар хорижда танишиб қолишган. Бир-бирини ёқтириб қолган жуфтлик ўртасидаги туйғу кучайиб, муҳаббатга айланди. Йигит маҳбубасининг қўлини сўради. Қиз розилик билан жавоб берди.
25 июл куни Forbes журнали аралаш услуб (ММА) бўйича жангчи Ҳабиб Нурмагомедовни 40 ёшгача бўлган шоу-бизнес ва спортнинг россиялик энг муваффақиятли вакили деб топди, деб хабар беради Чемпионат.com. Рўйхатни тузишга икки омил таъсир кўрсатди: қатнашчилар даромади (2018 йил июнидан 2019 йил майгача) ва уларнинг машҳурлиги (ОАВда айтиб ўтилиш, қидирув дастурларида сўровлар ва ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони).
Келиб чиқиши турк миллатига мансуб бўлган Германия терма жамоаси футболчиси Месут Ўзил Буюк Британия пойтахтида қуролланган жиноятчилр ҳужумига учради. Лондоннинг «Арсенал» клуби 30 яшар ўйинчиси пойтахт шимолидаги кўча пойгаси қурбони бўлди – мотоцикл минган бир гуруҳ нотанишлар унинг джипини ўраб олди ва совуқ қурол чиқарди.
Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Ўзбекистон вакили Улуғбек Лапасов Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Роберту Азаведу билан учрашди ва унга ташқи савдо ҳақида меморандум топширди, бу эса, ЖСТ раҳбарининг фикрига кўра, Марказий Осиёнинг ушбу республикаси бу халқаро ташкилотга аъзо бўлиб кириши бўйича расмий музокаралар жараёни бошланганидан далолат беради.
Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев Худога ишониши ва диний байрамларда масжидга ташриф буюриши ҳақида гапириб берди, хабар қилади РИА Новости. «Келиб чикишим бўйича мен, албатта, мусулмонман, лекин мен кунига беш маҳал намоз ўқийдиган мусулмон эмасман. Лекин байрам кунлари масжидга бораман», - деди Тўқаев якшанба куни «31-канал»да премьераси бўлиб ўтадиган Алексей Пивоваровнинг "Президент 2.0" ҳужжатли фильмида.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Қирғизистон собиқ президенти Атамбаев билан Кремлда бўлиб ўтган музокаралар ҳақида хабар қилди ва асосий мавзу минтақадаги вазият бўлганлигини таъкидлади, хабар қилади РИА Новости. Маълум қилинишича, Қирғизистон давлатининг собиқ раҳбари Москвага чоршанба куни эрталаб Россия авиабазаси ҳудудидан учиб борган. Атамбаев атрофидагилар махсус бортни қабул қилувчи томон уюштирганини маълум қилди.
АҚШда мусулмон аёл банк бўлинмасида диний ва миллий белгилар бўйича камситилишга дуч келганидан сўнг ҳуқуқ ҳимоячилари ёрдамида инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияга шикоят билан мурожаат қилди. Аввалроқ ҳижобли аёл ҳисобрақами очиш ва 3800 доллар миқдорида пул қўйиш учун Манхэттендаги Citibank бўлинмасига ташриф буюрганди.