close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмон аёл банкни ўзига хос» муносабат учун жазолайди

АҚШда мусулмон аёл банк бўлинмасида диний ва миллий белгилар бўйича камситилишга дуч келганидан сўнг ҳуқуқ ҳимоячилари ёрдамида инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияга шикоят билан мурожаат қилди. Аввалроқ ҳижобли аёл ҳисобрақами очиш ва 3800 доллар миқдорида пул қўйиш учун Манхэттендаги Citibank бўлинмасига ташриф буюрганди.

Банк ходимлари арабча фамилияли турмуш ўртоғи паспорт маълумотларини ёзиб ола бошлади ва мижозга ҳисобрақами очишдан олдин унинг турмуш ўртоғи ҳақида маълумотларни текшириш учун «Citibank бўлимига 3-4 кун вақт талаб қилиниши»ни айтган.
Банк ходимларининг ўзини тутиши ва сўзларига қараб, мусулмон аёл «ўзига хос» муносабат унинг дини билан боғлиқ эканлигини тушунди ва ғазабланган ҳолда ушбу молиявий муассасани тарк эди, хабар қилади New York Daily News сайти.
Кейинчалик у америка-ислом муносабатлари бўйича Кенгаш (CAIR) маҳаллий бўлинмасига мурожаат қилди ва юристлар унга шикоят тайёрлашда ёрдам беришди. Дискриминациядан азият чеккан аёл банкдан ўз ҳуқуқларинниг бузилганлиги учун товон пул ундириши эҳтимоли йўқ эмас.
«Мусулмонларнинг банк хизматлари учун мурожаат қилиши – жиноят эмас, лекин шунга қарамай, молиявий муассасалар америкалик мусулмонларга дискриминацион муносабат билан ажралиб турибди», — қайд қилади CAIR суд жараёнлари бўйича директори Ахмед Мухамед.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase