Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Озарбайжоннинг ишғолдан озод қилинган Фузулий шаҳрида Арманистон аскарлари томонидан жойлаштириб кетилган мина портлади. Портлаш оқибатида 1 нафар озарбайжонлик тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Бу ҳақда Озарбайжон бош прокуратураси баёнот берди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъкидлашича, қурбонлар сони ва вайронагарчиликлар кўлами мутаносиблик масаласини келтириб чиқаради.
2 декабр куни сионистлар Доктор Суфён Абдураҳмон Тайни ўлдириш учун Ғазодаги уйини бомбардимон қилган. Унинг оиласининг бир қанча аъзолари ҳам шаҳид бўлди
Маҳсулотнинг штрих-кодини сканерлаш орқали унинг келиб чиқишини аниқлашга ёрдам берган “No Thanks” иловаси Google дўконидан олиб ташланди ва шу тариқа Исроил ва унинг иттифоқчилари маҳсулотларига бойкот қилишга ёрдам берувчи дастур ўчирилди, деб хабар бермоқда Yahoo News.
Россиялик тарғиботчилар "икки диверсант аёл" ишғол қилинган Симферополда ўнлаб босқинчиларни заҳарлаганидан шикоят қилишди. "Ёқимтой қизлар" босқинчиларни ҳарбий қисмлардан бирига заҳарланган алкогол ва чўчқа билан сийлашди, натижада 20 нафар рус аскари ҳалок бўлди, яна 11 нафари касалхонага ётқизилди, деб ёзади «Обозреватель».
Euro-Med Human Rights Monitor инсон ҳуқуқлари ташкилоти Исроил ҳарбийларининг Ғазода ҳалок бўлган фаластинликларнинг органларини ўғирлаётганига нисбатан ўз хавотирини билдирди. Бу ҳақда Euronews телеканали хабар берди.
Туркия Президенти Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон иқлим ҳаракати саммитида нутқ сўзлади
Исроил армияси блокададаги Ғазо секторидаги 200 дан ортиқ нишонга ҳужум қилди
Андижондаги ногирон болалар интернати ходимлари бинони таъмирлаш учун бюджет маблағларидан ажратилган 1 миллиард 74 миллион сўмни талон-тарож қилганликда гумонланмоқда. Жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Қуролланган сионист аскарлари Ғазо секторида ҲАМАСни сулҳни бузганликда айблаб, жангларни қайта бошлади. Нима бўлаётганини диққат билан кузатиб борадиган араб оммавий ахборот воситалари холис. Улар сулҳнинг бузилишида сионистларни айблайдилар...
Аргентинанинг томи кетган президенти, Исроилга хайрихоҳ қарашлари ва ҳайратланарли антиқалари билан танилган Хавер Милей католикликдан яҳудийликка ўтиш ниятида, деб ёзади Bloomberg сиёсатчининг муҳитига таяниб.
Президент Режеп Таййип Эрдўған, “Туркия тарихда бўлганидек бугун ҳам давлати ва халқи билан фаластинлик биродарлари ёнидадир”. – деган ифодаларга ўрин берди.
Озод қилинган болалар ва аёллар қамоқхона зиндонларида бошидан кечирган тақирлашлар ҳақида гапириб беришди.