Бош вазир Ғазодаги тўқнашувларда Исроил армиясининг йўқотишларини яширмоқда, деди Яир Лапид.
Исроил мухолифати етакчиси Яир Лапид бош вазир Бенямин Нетаняхуни Ғазо секторидаги тўқнашувлар чоғида исроиллик аскарларнинг ўлими юзасидан "ёлғон гапирганликда ва жавобгарликдан бўйин товлаганликда" айблади.
"Нетаняху бутун умри давомида қилган ишни қиляпти: ёлғон гапириб, нафрат тарқатмоқда. Энди у бу ишни ҳар куни аскарлар ҳалок бўлаётган шафқатсиз уруш даврида қиляпти", — деб ёзди сиёсатчи ижтимоий тармоқдаги аккаунтида.
Унинг сўзларига кўра, Нетаняху "7 октябрь воқеаларидан ҳеч қандай сабоқ олмаган".
Мухолифат етакчиси, шунингдек, бош вазирни Ғазо сектори устидан назоратни Фаластин ҳукуматига ўтказиш масаласи атрофидаги баҳсларни сунъий равишда ошириб юборгани учун танқид қилди. "Исроил аскарлари Ғазода ўлдирилаётганда Нетаняху янги тортишув нуқтасини ўйлаб топди ва АҚШ, Бенни Гантц, Гади Айзенкот ва ўзи билан тўқнаш келди", деди у.
Аввалроқ Бенямин Нетаняху, Вашингтон позициясидан фарқли ўлароқ, Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлар тугагандан сўнг, Ғазо секторининг Фаластин маъмурияти назоратига ўтказилишига бир неча бор қарши чиқди.
Исроил мухолифати етакчиси Нетаняхуни ёлғончиликда айблади
Бош вазир Ғазодаги тўқнашувларда Исроил армиясининг йўқотишларини яширмоқда, деди Яир Лапид.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси