
Янгиликлар (5417)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Чоршанба куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти аъзоларини мусулмон давлатларига коронавирус пандемиясига қарши курашда ёрдам беришга чақирди, дея хабар бермоқда Reuters. Виртуал учрашувдан кейин 57 аъзодан иборат ташкилотнинг ижроия қўмитаси, шунингдек, давлатларни асосий тиббий буюмлар, хусусан синов асбоблари ва ҳимоя воситаларининг этишмаслигини тўлдиришга ёрдам беришга чақирди.
Бирлашган Араб Амирликлари аҳолиси Рамазон олдидан озиқ-овқат сотиб олишлари учун Дубай бўйлаб озиқ-овқат дўконлар очилади, деб хабар беради амирлик ҳукумати сешанба куни. Дубай душанба куни эрталаб соат 8 дан кечқурун 20 гача гўшт, балиқ, озиқ-овқат ва қаҳва, шунингдек ҳукумат рухсатини олган бошқа маҳсулотлар сотадиган дўконлар эшикларини очиши мумкинлигини маълум қилди. Ушбу даврда маъмурлар дўконларнинг ижтимоий тақиқ ва санитария қоидаларига риоя қилишларини текширадилар.
Эрон, бошқа нефт қазиб олувчи давлатлардан фарқли ўлароқ, қора олтин нархининг кескин пасайишини осонроқ бошидан кечиради, чунки у иқтисодиётни қайта йўналтиришга муваффақ бўлди, деди Эрон президенти Ҳасан Роухоний IRINN телеканали эфирида.
Шарқий Қуддусдаги ишғол қилинган Ал-Ақса масжид мажмуи тарихда биринчи марта муқаддас Рамазон ойида ибодат учун ёпилади, деб хабар беради Anadolu Agency. Қуддус Ислом Вақф Кенгаши бу қарор Исломий фатволарга мувофиқ қабул қилинганлигини ва илгари тиббий тавсиялар эълон қилинганлигини айтди.
Кремль пропагандаси томонидан меҳнат мигрантлари учун олабўжи сифатида кўрсатиб келинадиган Алексей Навальный таклиф этаётган «Беш қадам» дастури доирасида нафақат маҳаллий аҳоли, балки мигрантларга ҳам пулли ёрдам кўрсатиш кераклиги таъкидлаб ўтилган.
Дунёдаги энг машҳур мусулмон футболчилардан бири COVID-19 пандемиясига қарши курашга ўз ҳиссасини қўшди. Муҳаммад Салоҳ Мисрдаги Басьюн шаҳри яқинида жойлашган жонажон Нагриг қишлоғи кўчалари ва жамоат жойларини дезинфекция қилдирди, бундан ташқари, маҳаллий аҳолини тиббий ниқоблар билан таъминлади.
Муқаддас Рамазон ойи арафасида ва COVID-19 коронавируси авж олиши муносабати билан Дубай олий муфтийси ва Ислом алоқалари ва хайрия ишлари бўйича департамент Директори доктор Аҳмад Ал Хаддад мусулмонларга закотни камбағаллар учун озиқ-овқат маҳсулотлари билан беришга рухсат берди.
Саудия Арабистонининг SPA давлат ахборот агентлиги хабар беришича, ал-Харам масжиди ва ан-Набавий масжииди ишлаи бўйича бош вакил Абдурахман ас-Судайс буйруғи билан Зам-зам суви коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган касалхоналарда тарқатила бошлайди. Макка бош имомининг айтишича, бу беморларнинг соғайишини тезлатишга ёрдам беради уларга маънавий кўмак беради.
Эрон ўзининг биринчи ҳарбий сунъий йўлдошини коинотга учиргани ҳақида маълумот муҳим аҳамиятга эга бўлди, ваҳоланки, бу унинг ҳарбий салоҳиятини кучайтира олмайди, деди РИА Новости агентлигига РФА Шарқшунослик институти катта илмий ходими, эксперт Владимир Сажин.
Кремлда ҳисоблашларича, коронавирус инфекциясининг сунъий келиб чиқиши ҳақидаги баёнотлар умуман асоссиздир. Бу ҳақида Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар беради "Газета.ru". Аввалроқ хорижий матбуот турли эксперларнинг коронавирус инфекцияси сунъий келиб чиқиши ҳақидаги фикрлари келтирилган мақолаларни чоп этганди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Фатво Кенгаши COVID-19 ташхиси қўйилган беморларга, шунингдек, уларни даволайдиган тиббиёт ходимларига 2020 йил 24 апрелда бошланиши керак бўлган Рамазон ойида рўза тутмасликларига рухсат берди. Рўза келишидан бир неча кун олдин кенгаш раиси шайх Абдуллоҳ бин Бахия барча соғлом мусулмонлар рўза тутиши лозимлиги ҳақида айтди.
UFC 6 турнири чемпионт, аралаш яккакурашлар фахрийси Олег Тактаров обуначилардан бири кимни UFC бўйича биринчи россилик чемпион деб аташ лозимлиги ҳақидаги саволига жавоб беришда ҳиссиётларини жиловлай олмади ва Ҳабиб Нурмагомедовни ваҳобий деб атади.
Буюк Британияда нашр этиладиган «The Economist» журнали ҳар доим янги йил арафасида анъанавий равишда нашрга эгалик қилувчи Ротшильдлар нигоҳида яқин келажакка қараш деб аталадиган қарашларини эълон қилади. Ротшильдлар – нуфузли молиячилар клани бўлиб, уларнинг манфаатлари глобал аҳамиятга эга. Уларнинг келгуси йил ҳақидаги башоратлари одатда журналнинг ребус-муковаси шаклида шифрланади.