Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Эроннинг Теҳрон провинцияси ҳудудижа COVID-19нинг учинчи тўлқини бошланди, деб хабар берди 20 сентябрь куни ушбу провинциянинг коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича штаб бошлиғи Алиреза Зали. "Сўнгги кунлар статистикаси шуни кўрсатадики, Теҳронда коронавирус учинчи тўлқини бошланди», — дея унинг сўзларидан иқтибос кетиради ANSA.
Мисрнинг турли шаҳарларида мухолифат даъвати билан ҳукуматга қарши ҳаракатлар олиб борилмоқда. Испанияда сургунда бўлган мухолифат етакчиси Муҳаммад Али президент Абдулфаттоҳ Сисий режимига қарши норозилик ҳаракатига чақирди.
АҚШ да ёш мусулмон қиз ҳижоб сабабли волейбол бўйича мусобақадан четлатилди. Ҳакам Нэшвиллелик ўқувчи Нажу Акилни бошқа мактабдан жамоа билан ўйин бошида ўйинчиларнинг "формаси ҳақидаги қоидаларни бузгани" учун дисквалификация қилди.
Татаристонда октябр ойида Ислом ва диний таълим асослари бўйича курслар бошланади. Бу йил республиканинг 700 дан ортиқ масжидларида бепул машғулотлар ўтказилади, деб хабар беради Татаристон Республикаси ММБ матбуот хизмати.
Саудия Арабистони пойтахтида Бахт узейи очилди. Ар-Риёдда жойлашган музей ташриф буюрувчиларга кўплаб қизиқарли локациялар таклиф қилади. 1300 квадрат метр майдонни эгаллаган музей шундай лойиҳалаштирилганки, меҳмонларга дам олиш ва кўнгилочарликлар учун жой, шунингдек, қувонч ва бахт туйғусини ҳис қилиш имкониятини ҳадя этадиган қизиқарли дастурлар тақдим этилади.
Фақат июнь ойининг ўзида Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида фаластинликларнинг 63 та уйи бузиб ташланди. Янги турдаги коронавирус пандемияси шароитларида Исроил Шарқий Қуддус ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги босиб олинган ерларда фаластинликларнинг уйларини бузишни давом эттирмоқда. Бу ҳақида Исроилнинг B'Tselem ташкилоти маърузасида айтилади.
Ўнг ва республикачи партиялардан бўлган парламент аъзолари залда ҳижобли талаба киз борлигига норозилик белгиси сифатида мажлисни намойишкорона тарк этишди. Марьям Пужету (Maryam Pougetoux), оқ танли мусулмон француз аёли.
Россиялик олим, Нью-Джерсидаги Ратгерс университети профессори Сергей Ерофеевнинг айтишича, сиёсатчи Алексей Навальный тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод этиб кўрсатилган. Ерофеевнинг сўзларига кўра, Навалнийни мукофотга номзод қилиб "Россия билан шуғулланувчи тан олинган университетларнинг бир қатор профессорлари" кўрсатган.
Қирғизистонда Россия таркибига кириш имконияти муҳокама қилиняпти. Бу ҳақида "Правда.ру" порталига видеоинтервьюда Москвадаги қирғизлар диаспораси раиси, Қирғизистоннинг Россиядаги собиқ элчиси Раимқул Аттакуров маълум қилди, дея хабар беради Tengrinews.kz.
Саудия Арабистонидан мода дизайнери Саҳа Юсуф шанба куни Халқаро рақамли мода ҳафталигида (IDFW) баҳор-ёз 2021 тўпламини тақдим этади. Ал-Юсуфнинг SAJAS бренди Christian Siriano, Iceberg, Genny ва Elisabetta Franchi каби бир қатор таниқли мода уйлари ва дизайнерлари билан бирга ўз дизайнини намойиш этади. Бутун дунёдан томошабинлар 33 млн кишини ташкил этади.
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған франциялик ҳамкасби Эммануел Макронга турк халқининг ишларига аралашмаслик ҳақида огоҳлантириш берди. Аввалроқ Макрон Европа Иттифоқини Анқарага нисбатан қаттиқроқ бўлишга чақирди. У, шунингдек, бу фақат Туркия ҳукуматига дахл килиши керак, лекин халқига емас, деб қўшимча қилди. Унга кўра, Туркия аҳолиси "Эрдоған ҳукуматидан кўра кўпроқ нарсага лойиқдир".
Даниянинг Stram Kurs ультра-ўнг ташкилоти аъзолари Сткогольм шаҳрининг Ринкеби туманида исломга қарши акция уюштириб, муқаддас Қуръон саҳифаларини ёқиб юбордилар. Рухсат этилмаган акция тасвирлари ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Эрон жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) коронавирус пандемиясига қарши курашга тўсқинлик қилувчи Эронга қарши санкциялар борасида АҚШга босим ўтказишга чақирди. IRNA ахборот агентлигига кўра, бу ҳақда Эрон соғлиқни сақлаш вазири Саид Намекининг ЖССТ директори Тедрос Аданом Гебреисусга йўллаган мактубида айтилади.