close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Яман суди Дональд Трамп ва Саудия Арабистони қиролини ўлимга ҳукм қилди

Яман суди Араб коалицияси кучлари томонидан Дахяндаги мактаб авотбусини бомбардимон қилиш ҳақидаги ишнинг ўнта иштирокчи бўйича ҳукм чиқарди. Судланувчилар орасида Саудия Арабистони қироли ва валиаҳд шаҳзодаси, шунингдек, Яман президентлари ҳам бор.

Хусийларга тегишли бўлган Яман ахборот агентлиги (SABA) чоршанба куни маълум қилишича, Сааддаги ихтисослаштирилган жиноий суд Мажз туманидаги Дахянда мактаб ўқувчилари бўлган автобусга Саудия коалициясининг ҳужуми ишини кўриб чиқиш учун судя Риёд Ал-Розами раислигида мажлис ўтказди.
SABA ўн киши, яъни: Салмон ибн Абдул-Азиз ал-Сауд, Муҳаммад бин Салмон бин Абдул-Азиз ал-Сауд, Турки бин Бандар бин Абдул-Азиз ал-Сауд, Дональд Трамп, Джеймс Норман Маттис, Нортон Шварц, Абдур-Раббух Мансур Хади, Али Мохсен Салех ал-Ахмар, Ахмед Обейд бин Дагр ва Муҳаммад Али Аҳмад ал-Макдаший ўлим жазосига ҳукм қилинганини тасдиқлади.
Ахборот агентлиги айбланувчилар шунингдек, қурбонларнинг оила аъзоларига 10 миллиард доллар миқдорида жарима тўлаши ҳам кераклигини хабар қилди.
Агентликнинг маълум қилишича, айбланувчиларда айблов бандларидан бири бўйича апелляция бериш имкони мавжуд. Жаноб Дональд Трамп бу имкониятдан фойдаланармикан? Бу ҳақиқий интригадир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase