Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Арманистон-Озарбайжон ўртасида Тоғли Қорабоғ можаросини ўз ичига олган минтақавий "музлатилган" можаролар мавзусида сўзлади. Axar.az хабар қилишича, Токаев БМТ ташкил этилганидан буён дунё кўплаб минтақавий ва этник можаролардан озод бўлмаганини афсус билан қайд этди. Маърузада халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларига риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.
АҚШ ҳарбийлари Рождество олдидан уйда бўлиши керак, деди Америка Қўшма Штатлари президенти. Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Афғонистонда АҚШ ҳарбий контингентини камайтиришни эълон қилди.
7 октябрь куни Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида юзага келган ҳарбий можаро юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Маълумки, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси ҳудуди узоқ йиллардан буён икки давлат ўртасида жиддий келишмовчиликларга сабаб бўлиб келмоқда.
Россия президенти Жанубий Кавказдаги тўқнашувларни фожиа деб атади. Тоғли Қорабоғда Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тўқнашувлар – ҳақиқий фожиадир, деди Россия Федерацияси президенти Владимир Путин «Россия 24» телеканали эфирида.
Дунё коронавирус билан яшашни ўрганиши, жамиятларни очиқ тутишга ҳаракат қилиши керак, аммо касаллик тез ўсганда турли чекловлар жорий этилиши керак, деди «РИА Новости»га жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакили Мелита Вуйнович.
Қирғизистонни бошқариш бўйича янги мувофиқлаштирувчи Кенгаш мухолифатчи Тилек Токтогазиевни Бош вазир лавозимига номзод қилиб кўрсатди, деб хабар қилади РИА Новости мухбири.
АҚШ да сўнгги сутка давомида COVID-19 юқтириш тасдиқланган ҳолатлари сони 43,5 мингтадан ошди, хабар қилади федерал ва маҳаллий ҳукуматнинг маълумотларини, шунингдек, ОАВ ва бошқа очиқ манбалардан олинган маълумотларни жамлайдиган Джонс Хопкинс университети.
Бит суткада Эрон Ислом Республикасида коронавирус туфайли вафот этганлар сони 239 тани ташкил қилди. Эронда охирги суткада янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) туфайли вафот этганлар сони 239 кишига ошди ва 27658 кишига етди.
Озарбайжон ва Россия президентлари Илҳом Алиев ва Владимир Путин Тоғли Қорабоғдаги вазиятнинг кескинлашувини телефон орқали муҳокама қилдилар. Бу икки мамлакат етакчисининг минтақада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён биринчи мулоқотидир.
Туркия Президенти Арманистон-Озарбайжон можароси ҳудудидаги вазиятга изоҳ берди. Ғарб давлатлари иккинчи жаҳон урушидан тўғри сабоқ олмаган. Бугунги кунда бу мамлакатлардаги ксенофобия ва мусулмонларга нисбатан нафрат давлат даражасида қўллаб-қувватланмоқда. Бу ҳақида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған сешанба куни Анқарада айтиб ўтди.
Бишкекда намойишчилар томонидан миллий хавфсизлик Давлат Комитети (МХДК) биносининг эгаллаб олиниши Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеенбековнинг хавфсизлик кучлари қўллаб-қувватлашини йўқотганини кўрсатади, шунинг учун унинг истеъфоси вақт масаласи бўлиб қолмоқда. Бу фикрни Қозоғистон сиёсий таҳлилчиси Марат Шибутов "РИА Новости" га билдирди.
Россия миллатчилари Россия Федерациясининг этник арман фуқаролари Россияни Арманистон ва жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси томонида можарога аралашувига чақирувчи баёнотларини номақбул, деб ҳисоблашади. Бу ҳақда жамоат арбоби, публицист ва рус миллатчилиги мафкурачиларидан бири Егор Холмогоров ўзининг Facebook саҳифасида ёзган.
Анқара Озарбайжон ерларини деоккупация қилишни Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилишнинг ягона йўли деб атади. Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу Озарбайжон аҳоли пунктларини ўққа тутишни ҳарбий жиноят деб атади.