Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Оқ уй раҳбари Америка мусулмонларига COVID-19 пандемиясига қарши курашда турли соҳаларда етакчилик қилиб келаётгани учун миннатдорчилик билдирди. Мамлакатда ирқий тенглик ва ижтимоий адолат ўрнатишда мусулмон жамиятларининг роли беқиёс эканини таъкидлади.
Шотландиялик муслима шифокор кутиш вақтларини қисқартириш ва беморлар парваришини яхшилашга имкон берадиган жарроҳлик роботларини жорий этиш бўйича саъй-ҳаракатлар билан тарихий муваффақиятга эришди.
Тиббиёт ходими ва Instagram блогери, ҳамшира Юсра Рамазон ойида мусулмон тиббиёт ходимларига совғалар етказиб бериш учун Британиядаги турли хайрия ташкилотлари билан ҳаракатларини бирлаштирди.
Президент Владимир Путин Россия Федерациясидаги хорижда диний таълим олган руҳонийларни кайта аттестациядан ўтказиш ҳақидаги қонунни имзолади, тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборотлар расмий интернет-порталида эълон қилинди.
Ўз жонига суиқасд қилган ростовлик протоиерей Андрей Немыкин саратон билан оғримаган – суиқасднинг асл сабаби Дон митрополиясининг РПЧга ойлик тўловлари жуда катталиги ва банк кредитлари билан боғлиқ оғир моддий аҳвол бўлган. Бу ҳақида 161.ru билан суҳбатда унинг яқин дўсти ва собиқ ёрдамчиси Иван Кузнец гапириб берди.
Канаданинг Калгари шаҳрида хусусий мактаб мусулмон ўқувчилар унинг ҳудудида намоз ўқиш ҳуқуқига эга экани ҳақидаги низомни бекор қилмоқчи, дея хабар бермоқда IslamNews сайти Calgary Herald га таяниб.
Мисрда ўтган дам олиш кунлари бўлиб ўтган 4 соатлик фиръавнлар шоуси бу мамлакат аҳолиси ва ташқи кузатувчилар орасида икки томонлама ҳис-туйғуларга олиб келди.
Ақш Президенти Джо Байден маъмурияти Россиянинг С-400 тизимларини сотиб олиш ҳақидаги иродали қарори туфайли Туркияга қарши санкциялар киритиш бўйича бир неча марта айтилган таҳдидларни амалга оширди.
Астрахан портига Туркманистондан инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партияси етиб келди. Бу ҳақида «РИА «Волга» агентлиги Астрахань области губернаторининг матбуот хизматига таяниб хабар қилади.
2021 йил Рамазон ойи киришига бир ҳафтадан кам вақт қолди, шуниси қизиқки, 2030 йил мусулмонлар учун муқаддас бўлган ушбу ой икки марта бошланади.
Нашр Европа фатволар ва тадқиқотлар Кенгаши томонидан унинг ташкил этилишидан (1417 ҳ.й. – 1997 м.й.) то ХХ сессиягача (1431 ҳ.й. – 2010 м.й.) чиқарилган резолюция ва фатволарни ўз ичига олади. Рус тилига таржима ва изоҳлар бериш Руслан Тагиров томонидан амалга оширилди.
Бутун дунё бўйлаб 56 мамлакатдан 18-35 ёшдаги 600 миллиондан ортиқ ёшлар билан ишлайдиган Ислом ҳамкорлиги ёшлар форуми (ICYF) бутун сайёрамиздан муваффақиятга эришган муслималар иштирок этадиган «Ёш муслималар саммити» ташкил килади.
Франция Сенати 18 ёшгача бўлган муслималарга ҳижоб кийишни тақиқлаш учун овоз берди. 30 март куни бўлиб ўтган овоз бериш, шунингдек, аёлларни давлат сузиш ҳавзаларида буркини кийишини тақиқлашни мақсад қилган.