Мамлакатимиз равнақи, элимиз фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилган кўплаб юртдошларимиз давлатимизнинг юксак унвон, медаль ҳамда орденлари билан мукофотлангани ҳам шундан далолат беради.
Муҳтарам Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрда “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари қабул қилинган эди. Мазкур фармонга мувофиқ, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган эди. 2021 йил 26 апрель куни матбуотда ушбу мукофот билан тақдирланганлар рўйхати эълон қилинди.
Мукофотланганлар орасида:
- Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари биринчи даражали;
- Тошкент шаҳридаги “Бурҳониддин Марғилоний” жоме масжиди имом-хатиби Абдулхамид домла Турсунов, Тошкент вилоятидаги “Ҳасанбой ота” жоме масжиди имоми Яҳё қори Турдиев, Бухоро вилоятидаги “Баҳоуддин Нақшбанд” жоме масжиди имом-хатиби Абдуғофур домла Раззоқов иккинчи даражали;
- Самарқанд вилояти Ургут тумани бош имом-хатиби Шоди домла Ҳақбердиев учинчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби бўлдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши аъзолари ушбу юксак мукофот билан аввало, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларини, таниқли уламоларимизни самимий муборакбод этадилар.