Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
28 июлга ўтар кечаси Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги чегарада отишма рўй берди, унинг натижасида камида уч нафар арман ҳалок бўлди. Жанг Арманистоннинг Гегаркуник вилояти ва Озарбайжоннинг Келбажар тумани ўртасидаги чегарада бўлиб ўтди.
Туркия ва Озарбайжон сиёсий жиҳатдан яқинлашишни давом эттирмоқда. Кеча, 28 июль куни, sputniknews.ru портали ушбу мамлакатлар янада яқинроқ ҳарбий ҳамкорлик ҳақида музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.
Кубада бирданига бешта генерал сирли шароитда вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Фаластиннинг бир нечта ташкилотлари берган маълумотларга кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида Исроил кучлари 5426 нафар фаластинликни ҳибсга олди, уларнинг орасида юзлаб аёллар ва болалар бор.
У ёки бу сабабга кўра ковидга қарши эмланмаган Саудия Арабистони аҳолиси август ойининг бошидан бошлаб ҳақ-ҳуқуқи чекланган ҳолатга тушиб қолишади.
Чеченистон Республикасида эндиликда коронавирусдан эмланмаганлар масжидлар ва магазинларга кириши рухсат этилмайди. Бу ҳақида республика ҳукумати раисининг ўринбосари, коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб раиси Вахит Усмаев Чеченистон туманлари раҳбарлари ва ҳукумат аъзолари билан кенгайтирилган йиғилиш давомида маълум қилди.
Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ал-Тани ўз мамлакати расмийларига Ямандаги очарчиликнинг олдини олиш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг урушда озиқ-овқат хавфсизлигини сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратишни топширди.
Франция фуқаролари, охир-оқибат, ўз ҳукуматининг ўйламасдан қилаётган ишларидан чарчаб, унга қарши бош кўтармоқда ва куч ишлатишни бошламоқда.
«Толибон» ва Кобул маъмурияти куч тизимлари ўртасидаги жанговар ҳаракатлар кучайиши оқибатида май ва июн ойларида 2400 га яқин тинч афғон аҳолиси ўлдирилди ёки яраланди, бу 2009 йилдан бери икки ой ичидаги энг юқори кўрсаткич, деб хабар қилди душанба куни БМТ.
Япония метеорологик хизматлари хабарига кўра, Олимпия ўйинлари ўтказилаётган Токиога Тинч океанидан тўфон яқинлашмоқда.
2016 йил январида ХОҚ тиббиёт қўмитаси трансгендер спортчиларнинг олимпиада ўйинларида иштирок этишига рухсат беришни тавсия қилди. Аввалги тавсияларга кўра, жинсини ўзгартирган спортчилар камида икки йил гормонал терапия ўтишлари талаб қилинарди.
25 июл, якшанба куни Хитой қирғоқларига охирги бир неча кун давомида кутилган Ин-Фа тропик циклони ёпирилиб келди.
Хитой оммавий ахборот воситаларининг 23 июл куни хабар беришича, соат 19 да Хэнан вилоятида қаттиқ ёмғирлар натижасида ўлим ҳолати 56 кишига кўпайган. Қутқарув операцияси давом этаётган, вилоятнинг маъмурий маркази Чженчжоу шаҳрида жойлашган Цзингуан йўл туннелига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ Хитой мухолифати бу борада бироз фарқли маълумотларга эга.