close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Франция ҳукумати ахлатга ботяпти

Франция фуқаролари, охир-оқибат, ўз ҳукуматининг ўйламасдан қилаётган ишларидан чарчаб, унга қарши бош кўтармоқда ва куч ишлатишни бошламоқда.

Ҳаммаси Франция президенти Эммануэл Макрон француз фуқароларидан «Санитария пропуски», ёки вакцина Паспортига эга бўлишни талаб қиладиган фармонлар чиқарганидан бошланди.
Душанба куни эрталаб Франция парламенти фуқаролардан улар коронавирусга қарши вакцина олганини тасдиқлайдиган вакцина Паспортига эга бўлиш ва уни сўров бўйича тақдим этишни талаб қиладиган қонунлар қабул қилди. Улар бу ишни ўтган дам олиш кунлари бутун мамлакат бўйлаб юз минглаб кишиларнинг оммавий норозиликларига қарамай қабул қилишди.
Сиёсатчилар ўз фуқароларининг суверен ҳуқуқларига тўғридан-тўғри қарши чиқди ва энди фуқаролар уларни танқид қилган ҳукуматни йўқ қилиш учун ўз кучларидан фойдаланмоқда.
Франциянинг Пуатье номли кичик шаҳарчасида олинган видеолавҳада фуқаролар мэрияга ҳужум қилиб, йўлида учраган ҳамма нарсани, жумладан, Макроннинг портретини дабдала қилаётгани кўринади. Революция тарқаляпти!
Бошқа бир жойда фермерлар том маънода президет қароргоҳига ва ундан ташқарига от гўнгини пуркаш учун гўнг ташийдиган машиналардан фойдаланмоқда.
Хўш, бу ерда нима ҳам қўшимча қилиш мумкин? Фақат шуни айтиш мумкинки, сувга, оловга ва бошлиқларнинг кабинетларини нажасга тўлдиришларига чексиз қараб томоша қилиш мумкин. Хуллас, воқеалар ривожини кузатиб борамиз!

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase