close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Кубада сирли равишда бирданига бешта атеист генерал ўлди

Кубада бирданига бешта генерал сирли шароитда вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Мамлакат ҳукуматининг расмий маълумотларига кўра, 5 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбар 10 кун ичида вафот етган. Ўлим сабаблари айтилмади.
17 июль куни Агустин Пена Поррес вафот этди, у Ғарб армиясининг собиқ қўмондони ва Куба Марказий Коммунистик Комитетининг аъзоси эди. Бу ҳақида WPLG телеканали хабар бермоқда.
19 июль куни Мануэль Эдуардо Ластрес Пачеко вафот этди, у 1950 йиллар охирида инқилоб пайтида Эрнесто Че Гевара қўмондонлиги остида хизмат қилган. Кейинчалик Пачеко Кубанинг Шарқий армиясига қўмондонлик қилганди.
20 июль куни армия захирасининг бригада генерали, Кастронинг собиқ тан соқчиси Марсело Вердесия Пердомо оламдан ўтди. Бу ҳақида Коммунистик партиянинг "Гранма" газетаси хабар берди.
Генерал Рубен Мартинес Пуэнте 24 июль куни вафот этди. У 1996 йилда Hermanos al Rescate Куба эмигрант гуруҳининг фуқаролик самолётини уриб туширишга буйруқ берган қўмондон эди. Ташкилот ўз мақсадини Кубадан кўчиб келган қочқинларни қутқариш ва Куба халқини диктатурадан озод қилишни қўллаб-қувватлаш, деб айтарди. Бу воқеа Куба ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашувига сабаб бўлган.
Ва ниҳоят, 26 июлда бригада генерали Армандо Чой Родригес ҳаётдан кўз юмди. У инқилобий «26 июль ҳаракати» асосчиси ҳисобланади, дея хабар қилади Майамидан WPLG-TV.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase