Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
16 декабр ҳолатига кўра, коронавируснинг омикрон штамми 89 та давлатда топилган. Бу ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Фетуллах Гюленнинг террорчи ташкилоти (FETÖ) аъзоси саналган, собиқ полици ходими Мевлут Мер Алтинташ томонидан ўлдирилган Россия Федерациясининг Анқарадаги элчиси Андрей Карловга суиқасд уюштирилган кунга беш йил бўлди.
Грозний шаҳрининг марказида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг соясида ўтириб дам олган муборак зайтун дарахтининг нусхаси ўрнатилди. Нусха 3В технологияси ёрдамида ишлаб чиқилди.
Twitter Саудия Арабистони ҳукумати томонидан қамоққа олинган уламо Абдулазиз Торифийнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтини бутунлай ёпди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига кўра, жорий йилда Эронда 15 нафар аёл ўлим жазосига ҳукм қилинган ва қатл ижро этилган. Уларнинг кўпчилиги ўзига нисбатан зўравонлик қилган эрини ўлдиришда айбланган. Эронда амалда бўлган «қасос қонуни»га кўра, қотилликдан кейин қурбоннинг оиласи қотилни кечирмаса ёки ундан товон пулини қабул қилмаса, яна бир ҳаётни олиш кераклигини англатади.
Қўшма Штатларда мусулмон жамоат ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан бири қора танли мусулмонлар ҳаёти ҳақида фильмлар суратга олаётган киноижодкорлар учун грант таъсис этган.
2021 йил март ойининг охирида Тожикистонга Афғонистоннинг ўша пайтдаги президенти Ашраф Ғани ташриф буюриб, Вахдат шаҳрида афғон муҳожирлари учун мактаб қурилишига ваъда берганди.
Париждан шимолдаги Бове шаҳрида ҳали расман иш бошламаган масжид яқин олти ой ичида очилмайди. Қурилиши тугалланмаган бино ёнида йиғилган юзлаб мусулмонлар мазмуни полицияга ёқмаган ваъзларни энди тинглай олмайди.
Россиядаги қамоқхоналарда "ўғрилар" ФСИН ходимларининг талаби ёки уларнинг розилиги билан қийноққа солинган ва зўрланганларни қамоқхона иерархиясида пасайтирмаслик ҳақида - қонун ўғриларининг барча маҳкумларга хабари - тарқалмоқда.
Фаластиннинг таниқли диний ва сиёсий етакчиси Шайх Раид Салоҳ душанба куни Исроилнинг Мегиддо қамоқхонасидан терроризмга даъват қилишда айбланиб, 17 ойлик қамоқ жазосини ўтаб, озод этилди. Салоҳ бутун муддатни бир кишилик камерада ўтказди.
Байлз ва бошқа гимнастикачилар Нассардан жинсий зўравонлик учун 380 миллион доллар олади
Қўшма Штатлар одамларни юзидан таниб олиш дастурини ишлаб чиққан Хитой компанияси ва Шинжон раҳбариятининг икки аъзоси, этник уйғурларни ушбу минтақадаги репрессияларга алоқадорликда айблаб, молиявий санкциялар ва бошқа чекловларни жорий этди.
Таъкидланишича, афғон аёллари киядиган либос ҳақида “Толибон” ҳаракати томонидан тузилган Исломий фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги раҳбари Шайх Муҳаммад Холид Ҳанафий Кобулда бўлиб ўтган оқсоқоллар йиғилишида очиқлаган.