Ҳайкалга арқонлар боғланди. Улар ёрдамида намойишчилар ёдгорликни демонтаж қилишни режалаштирмоқда.
Назарбоев ўз ваколатларини 2019 йилнинг март ойида топширганди. Шу билан бирга, миллат етакчиси мақомига эга бўлган Назарбоев хавфсизлик Кенгаши раиси лавозимини сақлаб қолди, шунингдек, "Нур Отан" ("Ватан нури") партияси раиси ва Конституциявий Кенгаш аъзоси бўлиб қолди.
Бундан бир соатча аввал Қозоғистон Президенти Кассим-Жўмарт Тўқаев Назарбоевни хавфсизлик Кенгаши раҳбари лавозимидан бўшатди.
Қозоғистонда 2 январь куни Манғистау вилоятининг Жанаозен шаҳрида суюлтирилган газнинг бир литри нархи 120 тенгегача (тахминан 21 рубл) ошганидан сўнг норозилик намойишлари бошланди. Бунгача бир литр газнинг нархи 60 тенге эди. Орадан икки кун ўтиб, Алмати ва бошқа бир қатор шаҳарларда намойишчилар полиция ва ҳарбийлар билан тўқнашган. Оқтўбе, Тараз, Оқтау ва бошқа шаҳарларда ҳам тўқнашувлар бўлиб ўтди.
Нурсултон Назарбоев ҳайкалини бузишга ҳаракатлар бўлди
Намойишчилар Қозоғистоннинг фавқулодда ҳолат жорий этилган Алмати вилояти маркази Талдиқўрғон шаҳрида собиқ президент Нурсултон Назарбоев ҳайкалини бузишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақида РИА «Новости» хабар бермоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси