Ҳамдокнинг истеъфоси ҳарбийлар билан тузилган сиёсий келишув доирасида қайта тикланганидан икки ой ўтмасдан рўй берди.
Якшанба куни телевидение орқали қилган чиқишида у Суданнинг демократияга сиёсий ўтиши бўйича янги келишувга эришиш учун давра суҳбати зарурлигини айтди.
"Мен масъулиятни ўз зиммасига олишга ва бош вазирлик лавозимидан истеъфога чиққанимни эълон қилишга ва бу олижаноб мамлакатнинг бошқа эркак ёки аёлига <...> фуқаролик демократик мамлакатга ўтиш даврининг қолган қисмини босиб ўтишига ёрдам бериш имкониятини беришга қарор қилдим”, - деди Хамдок
Бош вазир ўз фаолияти давомида “мамлакатни фалокатга тушиб қолишдан қутқаришга ҳаракат қилганини” таъкидлади. У, шунингдек, Суданнинг демократияга ўтишини якунлаш учун мулоқотга чақирди.
Бу баёнот Суданнинг сиёсий келажаги ҳақидаги ноаниқликни, узоқ муддатли раҳбар Умар ал-Баширнинг ҳокимиятдан четлатилишига олиб келган қўзғолондан уч йил ўтиб янада кучайтиради.
Хамдок ўтган ҳафта бир гуруҳ сиёсатчиларга истеъфога чиқиш нияти ҳақида айтганди.
Генерал Абдул Фаттоҳ ал-Бурхон бошчилигидаги 25 октябрь куни мамлакатдаги демократик ўтиш жараёнига путур етказган ҳарбий тўнтаришдан сўнг, Ҳамдок уй қамоғига олиниб, машҳурлиги ошиб кетди.
Бироқ, бир неча ҳафта ичида у ҳарбийлар билан келишувга эришган ва ўтган ой бош вазир лавозимига тикланганидан кейин уни илгари қўллаб-қувватлаган сиёсий гуруҳлар ва кўчаларда қаршиликларга дуч келди.
Сиёсий маҳбусларни озод этиш ва мустақил технократлар кабинетини шакллантиришни ўз ичига олган келишув, айниқса, ўтиш даври институтларини яратиш, армия позицияси ва ҳаттоки янги суверен кенгаш шакллантириш бўйича кўплаб муаммоларга дуч келиши кутилмоқда.
Айни пайтда Хартум кўчаларида Ҳамдок ва ҳарбийларга қарши қаратилган ҳукуматга қарши оммавий намойишлар давом этмоқда.
Якшанба куни эрталаб хавфсизлик ходимлари норозилик намойишлари чоғида икки кишини ўлдирган, Судан Шифокорлар Марказий Қўмитаси ҳужжатларига кўра, 25 октябрдаги давлат тўнтаришидан кейинги намойишларда қурбон бўлганлар сони 56 нафарга етган.
Қўмита хабарига кўра, биринчи эркак йигирма ёшларда бўлган ва пойтахт Хартумда бошидан олган жароҳатлари туфайли вафот этган, иккинчи эркак эса Омдурманда кўкрагига отилган ўқлардан вафот этган.
Судан Бош вазири тартибсизликлар фонида истеъфога чиқди
Судан Бош вазири Абдуллоҳ Ҳамдок мамлакат бўйлаб давлат тўнтаришига қарши намойишчиларга қарши хавфсизлик ходимлари томонидан шафқатсизларча босим ўтказилаётгани сабабли истеъфога чиқди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари