close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Элбаси - Хитойда. Жияни Абиш Дубайда қўлга олинган, яна бир жияни Сатыбалды - ... бошқа жойда

Назарбоевнинг жияни Дубайда қўлга олингани ҳақида маълумот пайдо бўлди

Сиёсатшунос Дубновга кўра, Қозоғистоннинг собиқ президенти Назарбоевнинг жияни Дубайда ҳибсга олинган.
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатыбалды Дубайда ҳибсга олингани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Марказий Осиё бўйича эксперт, сиёсатшунос Аркадий Дубнов ўзининг Facebook саҳифасида Назарбоевнинг ўзи Хитойда эканини ёзди.
"Қозоғистоннинг собиқ президенти Н. Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатыбалдынинг Дубайда ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотлар тасдиқланди. Шунингдек, унинг укаси, Қозоғистон МҲҚ раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари Самат Абишнинг ҳибсга олингани ҳақида ҳам маълумотлар бор", - деб ёзган Дубнов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сиёсатшунос Георгий Бовт Назарбоев Қирғизистон, Россия ёки Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қочиб кетган бўлиши мумкинлигини айтганди.
7 январь куни Orda.kz нашрининг хабар қилишича, Назарбаев, унинг қизлари ва уларнинг оилалари мамлакани тарк этган. Қозоғистонда фақат Назарбаевнинг укаси Бўлат колган.
Назарбаев қарийб 30 йил давомида Қозоғистон президенти лавозимини эгаллаб келди ва 2019 йининг март ойида  ушбу лавозимни тарк этди. Шундан сўнг у умрбод Қозоғистон хавфсизлик Кенгаши раҳбари ва «Нур Отан» ҳукмрон партиясининг раисига айланди, мамлакат пойтахти Астана эса унинг шарафига Нур-Султан деб номланди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase