Янгиликлар (5378)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Россиянинг ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш ҳақидаги қарори одамларни ҳимоя қилиш мақсадида оқланди ва россиялик мусулмонлар буни тушуниш билан қарши олдилар, деди Россия Федерацияси Жамоат палатаси аъзоси, Мусулмонлар диний ассамблеяси раҳбари муфтий Албир Крганов. Бу ҳақда “РИА Новости”га Россия мусулмонлари йиғилиши хабар берди.
Ўзбекистон фуқароларини Украинадан эвакуация қилиш Польша орқали амалга оширилади. Эвакуация қилинганлар рўйхатини тузишда аёллар, болалар, талабалар ва қарияларга устунлик берилади.
Киев. 25 феврал. УНН. Россия ҳарбийлари Киев вилоятидаги Ворзелга қарата ўқ узди ва 50 нафар бола бўлган болалар уйига зарба берди. Бу ҳақида бош прокурор Ирина Венедиктова Facebook саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради УНН.
Бугунги кунда Россия Федерациясининг босқинчи кучлари томонидан йўқотишлар сони 1 мингдан ортиқни ташкил қилди. Бу ҳақида Украина Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинларига таяниб, УНН хабар бермоқда.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украина президенти Владимир Зеленскийдан узр сўрашни талаб қилди. Бу ҳақда у “Украинадаги вазият фонида” Грозний марказига тўпланган республика ҳуқуқ-тартибот идораларининг 12 мингдан ортиқ жангариларини шакллантириш чоғида айтиб ўтди, деб ёзади «Чечня сегодня» маҳаллий ахборот агентлиги.
Франция Президенти Эммануэл Макрон Брюсселда бўлиб ўтган Украина масаласидаги ЕИ шошилинч саммитида Киевга иқтисодий ёрдам кўрсатиш режалари ҳақида маълум қилди.
Россия босқинидан кейин дастлабки суткада қўйилган мақсадларнинг биронтасига эриша олмади ва жиддий йўқотишларга учрамоқда. Бу ҳақида чоршанба, 25 февралда Буюк Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес SkyNews эфирида хабар берди.
«Толибон» Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги ҳарбий низони диққат билн кузатиб боряпти ва иккала томонни ҳам мулоқотга даъват қилади. Бу ҳақида РИА «Новости» агентлиги Афғонистон ТИВ баёнотига асосланиб хабар қилади.
23.02.22. Соат 18:00 га келиб асосий воқеалар
Москванинг тезкор режаси иш бермади, руслар асир тушмоқда ва ҳалок бўлмоқда, деди Президент офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Интерфакс-Украинага берган изоҳида.
Россия Президенти томонидан Украина қуролли кучларига қарши эълон қилинган махсус операция замонавий уруш қонунларига мувофиқ амалга оширилади. Ҳарбий мутахассислар огоҳлантирганидек, Россия-Украина чегарасида танк гуруҳлари ва кенг кўламли ҳужум бўлмайди. Бу керак эмас.
Бугун ўнлаб - агар юзлаб бўлмаса - душманлар солинган тобутлар Россияга қайтиб кетади. Босқинчилар аллақачон 6 та самолёт, 2 та вертолёт, 5 та танкдан айрилган. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазири Алексей Резников видеомурожаатида айтиб ўтди, деб ёзади УНН.
Роскомнадзор оммавий ахборот воситаларини Россиянинг Украинага қарши ҳарбий операциясини ёритишда ёлғон маълумотлари нашр қилганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди.