Янгиликлар (5381)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған чоршанба куни Анқарада бўлиб ўтган Адолат ва тараққиёт партияси қурултойида аёлларнинг ҳижоб ўраш ҳуқуқига конституциявий кафолатлар яратиш зарурлиги ҳақида гапирди, деб хабар берди Sabah нашри.
Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар Хитойдаги ишларнинг ҳақиқий аҳволини англаб етишлари ва БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши даражасида Хитойда мусулмонларга нисбатан камситиш масаласини муҳокама қилишни қўллаб-қувватлашлари керак - халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Human Rights Watch шундай чақириқ билан чиқди, дея хабар бермоқда IslamNews.
Сомали ҳукумати "Аш-Шабоб" қуролли гуруҳи асосчиларидан бири Абдуллаҳи Нодир халқаро ҳамкорлар билан олиб борилган операцияда ўлдирилганини маълум қилди.
Туркия бошқа етказиб берувчилар фойдасига Россиядан энергия олишдан босқичма-босқич воз кечишни бошлади. Ўтган йили Россия Туркиянинг газга бўлган эҳтиёжининг қарийб 45 фоизини таъминлаган. Бироқ сўнгги бир йил ичида Анқара Россия ёқилғиси импортини 37,2 фоизга қисқартирди, деб ёзади Энергия бозорини тартибга солиш бошқармасининг ойлик ҳисоботига таяниб Anadolu.
Исроил аскарлари чоршанба куни босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Наблус шаҳри яқинида армия рейди чоғида бир фаластинликни отиб ўлдирди ва бошқаларни яралади.
Германия ҳукумати ҳужжат ўрганилиши, шундан сўнг жавоб тайёрланишини маълум қилди. Бир кун аввал Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Полшанинг товон пули талабини рад этди.
Таиландда гиёҳванд моддалар учун суд қилинаётган ҳужумчи пистолет ва пичоқ билан қуролланган ҳолда болалар боғчасига бостириб кирди. Унинг қурбонлари орасида камида 22 нафар бола бор.
Мамлакат президенти Анжей Дуда дастур тафсилотларини маълум қилди.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров на ҳарбий, на хавфсизлик ходими бўлмасада, генерал-полковник унвонини олди.
Сўнгги икки ҳафта ичида ҳарбий хизматга мажбур бўлган миллионга яқин эркак сафарбарликдан қочиб Россияни тарк этди.
Украина Қуролли Кучлари оммавий ахборот воситалари Херсон вилоятидаги руслар гуруҳига бирданига уч томондан ҳужум қилмоқда - босқинчилар шошилинч равишда Херсон ва Новая Каховкага чекинишга мажбур бўлишди.
Россия армияси формасидаги гомосексуалларнинг бошига Украина Қуролли Кучларидан “қайноқ” совға келиб тушди.
Муайян ҳудудларда руҳий ва психологик ҳолатнинг пасайиши туфайли рус босқинчилари таслим бўлиб, ўз позицияларини тарк этган кўплаб ҳолатлар қайд этилган. Бу ҳақида Украина Қуролли кучлари Бош штабининг соат 18:00 ҳолатига кўра тезкор маълумотида айтилади.