close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроилликлар яна бир фаластинликни ўлдирди

Исроил аскарлари чоршанба куни босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Наблус шаҳри яқинида армия рейди чоғида бир фаластинликни отиб ўлдирди ва бошқаларни яралади.

Бошидан ўқ жароҳати олган жабрланувчи 21 ёшли Аляа Носир Аҳмад Загал эканлиги аниқланди.
Куннинг иккинчи ярмида армия бульдозерлар ҳамроҳлигида йирик исроилликлар қўшини Наблус яқинидаги Дайр ал-Хатоб қишлоғига бостириб кирди, сўнг турар жой биносини ўраб олди ва ичкаридаги одамларга қарата ўт очди.
Бинода фаластинлик жангари Салмон Умар бўлгани, у уч соат давомида ўқ-дорилари тугамагунча жавоб тариқасида ўқ отгани ва кейин Исроил армияси томонидан ҳибсга олингани хабар қилинган.
Фатҳга алоқадор қуролли гуруҳ «Ал-Ақсо шаҳидлари бригадаси»нинг айтишича, унинг жангчилари рейдга жанговар ўқ отиш билан жавоб берган, чунки бир неча жойда Исроил кучлари билан кўча жанглари кузатилган. Исроил армияси қисқа баёнот билан ҳудудда операция олиб бораётганини тасдиқлади.
Камида беш фаластинлик, жумладан, журналистлар Маҳмуд Фавзи ва Луай ас-Самхон яраланган.

Рейд Исроил ва Фаластинда кучайтирилган огоҳлантириш ва фаластинликларга нисбатан кенг қамровли чекловлар бир вақтда амалга оширилди, чунки исроилликлар яҳудийларнинг Йом-Кипур байрамини нишонлаяпти.
Исроил кучлари сўнгги ойларда Фаластин қуролли қаршиликларининг қайта кучайишини бостириш учун Ғарбий Соҳилда, айниқса шимолий Наблус ва Женин шаҳарларида деярли ҳар куни қўлга олиш ва рейд амалиётларини кучайтирди.
Жорий йилда Исроилнинг ўққа тутилиши оқибатида 165 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, улардан 51 нафари Ғазо секторида, камида 110 нафари Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда. Ғарбий Соҳилда ўлганлар сони 2015 йилдан бери рекорд даражадаги энг юқори кўрсаткичдир.
Май ойидан бери камида икки исроиллик аскар Фаластиннинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase