Абу Муслим
Исломобод. — Покистон Хитойдан Шинжон-уйғур автоном районида истиқомат қиладиган мусулмон жамоларга қарши амалдаги тақиқларни юмшатишни талаб қилди, хабар беради The Nation.
Саудия Арабистони турмасида таниқли олим ва даъватчи шайх Сафар Хавалий вафот қилди. Бу ҳақдаги хабар "Виждон маҳбуслари" деб номланган ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳининг твиттер саҳифасида тарқалди.
Фанар (Константинопол патриархати қароргоҳи жойлашган Истанбулдаги туман - таҳр. изоҳи) ва Москва патриархатлари – православ дунёсининг иккита энг муҳим маркази – ўртасидаги муносабатлар Украина атрофидаги воқеалар туфайли узилиш ёқасига келиб қолди. Москва патриархати бу ҳақида айнан шундай сўзлар билан маълум қилди.
Ислом аҳкомларига мувофиқ тарқатиладиган ахборотларга нисбатан ўрнатилган ахлоқий қоидалар
Ислом аҳкомларига мувофиқ тарқатиладиган ахборотларга нисбатан ўрнатилган ахлоқий қоидалар тўғрисидаги 4/5-инф (COMIAC) - сонли Резолюция
Ҳиндистон Олий суди эр-хотиннинг хиёнати энди жиноят ҳисобланмаслиги ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақида бундан 158 йил олдин қабул қилинган қонун бекор қилинди.
Мустамлакачилик даврида пайдо бўлган қонунга кўра, эрли (оилали) хотин билан унинг турмуш ўртоғи рухсатисиз жинсий алоқа қилган ҳар қандай эркак жиноий жазога тортиладиган хиёнатда (зинода) айбдор деб топиларди.
Тожикистонда халқ табобати вакиллари бўлган усталар томонидан хатна қилдириш маросимини уйда ўтказиш 2019 йил 1 январдан тўлиқ тақиқланади, хабар беради Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Она ва бола учун тиббий хизматлар ташкил қилиш бошқармасининг бошлиғи Шерали Рахматуллоев.
Муҳожирликда яшаётган уйғур мусулмонлари Бирлашган Араб Амирликларида махсус хизмат ходимлари томонидан ҳибсга олинган ўз ватандошларининг тақдири борасида ташвиш билдирдилар.
Мусулмон Абудуджилили Супининг оиласи Супи муаззинлик қилаётган Шаржа шаҳридаги масжиддан чиқишда қўлга олинганини айтди, деб хабар беради Al Jazeera.
Туркманистон ҳукумати 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб аҳолига бепул электр энергияси, газ, ичимлик суви ва ош тузи тақдим этилишини бекор қилмоқда, дея хабар беради ҳукуматнинг рус тилида нашр этиладиган "Нейтральный Туркменистан" газетаси.
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон Республикасига 2018 йилдан 2021 йил оралиғида 1,3 миллиард доллар ажратадиган бўлди. Бу ҳақда Sputnik Узбекистан хабар тарқатди.
Тегишли ҳужжат сешанба куни Тошкентда Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси, Бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродов ва ИТБ президенти Бандар Ҳожар томонидан имзоланди.
Бағдодда "Ироқ-2015 Гўзали" унвони эгаси 22 ёшлик Тара Фарес отиб кетилди. Бу ҳақда Kurdistan24 телеканали Ироқ Ички Ишлар вазирлигидаги ўз манбасига таяниб хабар тарқатди.
Ўрта асрларда Ислом дунёси тамаддунлар ичида илм-фан маркази бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Ўша даврда жуда кўп илмий, иқтисодий ва маданият соҳасида жуда катта ютуқларга эришилди. Бироқ, бугунги кун мусулмон дунёси илм-фанда орқада қолиб кетди.
1960-69 йиллар атеистик кампанияси кўпроқ қирғинга ўхшарди. СССРда 1970 йил 1 январь ҳолатига кўра жами 314 та мусулмонлар бирлашмалари мавжуд бўлиб, уларда аксарияти қариялардан иборат 543 нафар масжид ходимлари “хизмат қилишарди”.