Севишганлар куни Абу-Дабида биринчи ширкхона очилди
Ниҳоят Абу-Дабида узоқ кутилган ҳинду услубидаги BAPS ибодатхонаси очилди. Тантанали очилиш маросими 14 феврал куни бўлиб ўтди. Бу Яқин Шарқдаги биринчи анъанавий ҳинд тош ибодатхонаси бўлиб, очилажаги 2019 йилда эълон қилинган.
Абу-Дабида яҳудийларнинг синагогаси очилди
Бирлашган Араб Амирликлари пайшанба куни БАА пойтахтида синагога, масжид ва черковни ўз ичига олган уч динга оид мажмуа бўлган «Иброҳим оиласи уйи»ни очди. Бир кун аввал Абу-Дабида динлараро марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Абу-Даби полицияси учар мотоциклда
Абу Дабида энди сайёҳлар хавфсизлигини ноёб учар ховербайк муҳофаза қилади. Ушбу мотоцикл тезлигини соатига 80 кмгача ошириб, 40 дақиқа давомида қўшимча ёқилғисиз ҳаракатлана олади.
Рамазон ойи давомида полиция рўзадорларни тўйдиради ва чанқоғини қондиради
Абу-Даби полицияси Рамазон ойи давомида ифтор пайтида Абу-Даби шаҳри ва Ал-Айн шаҳарларидаги турли светофорларда ҳар куни автоуловчиларга 2500 қутидан ортиқ озиқ-овқат ва ичимликлар тарқатади.
МРБ кутилмаганда… шов-шувли жанжал ортидан Хитой Абу-Дабида ҳарбий база қураётганлигини аниқлади
Америка разведкаси Абу-Даби амирлигининг Халифа портидаги Хитой компаниясининг контейнер терминалида "шубҳали" қурилиш фаолиятини аниқлади. Вашингтон Амирликлар раҳбариятидан у ердаги ҳар қандай ишни тўхтатишни талаб қилди.
Исроиллик вазир масжидга кирди
Маданият ва спорт вазири Мири Регев БААга ташрифи доирасида Абу-Даби шаҳрида шайх Зайд номидаги бош масжидга ташриф буюрди. Эълон қилинган видеода кўриниб турибдики, Регев Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ал-Нахайян ҳамроҳлигида мусулмонлар ибодатхонаси бўйлаб айланиб юрибди ва экскурсовод ҳикоясини диққат билан тинглаяпти. Масжидга келиш учун исроиллик вазир тўқ қизил абая кийган ва бошига оқ рўмол ташлаб олганди.