close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
25.03.2020 01:15

COVID-19 коронавирус пандемияси эълон қилиниши ва юзага келаётган эпидемиологик вазият муносабати билан 2020 йил 24 мартдан бошлаб Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегарадан ўтказиш пунктлари то вазият барқарорлашгунга қадар ёпилади, хабар қилди РИА Новости Тожикистон ТИВ ахборот департаментига асосланиб.

08.03.2020 12:31

Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармаси мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавируса COVID-19 тарқалиши хавфи муносабати билан масжидларда жума намози қатнашчилари сонини чеклаш илтимосига рад жавобини берди. Бу ҳақида 6 март куни 24.kg нашри хабар беради.

30.12.2019 21:57

Қирғизистон Мусулмонлари диний бошқармаси мамлакатда Янги йилни байрам қилиш мумкинлигига доир фатво эълон қилди. Бу ҳақда "Elgezit" нашри хабар берди. Унда диний уламолар Қирғизистон қонунларида белгилаб қўйилган расмий байрамларга қарши ташвиқот олиб бормаслиги таъкидланди. Буйруқнинг бажарилиши муфтият тизимида ишловчи барча диний уламолар зиммасига юклатилди.

28.11.2019 18:34

«Агар Европа-Осиё иқтисодий иттифоқи мамлакатга фойда келтирмайдиган  бўлса, бундай иттифоқдан чиқиш керак», — деди иқтисодий ва фискал сиёсат бўйича қумита мажлисида депутат Кенжебек Бокоев.

11.09.2019 12:03

Қирғизистонда Ўш вилояти полицияси маҳаллий аҳоли орасида унинг хизматлари оммавий бўлган халқ табиби Надежда Чудайкинанинг ўлдирилиши ҳақидаги иш бўйича тергов ҳаракатларини бошлади, хабар беради KaktusMedia. ОАВ маълумотларига кўра, 71 яшар табиб аёл 13 ёшли набираси билан яшайдиган уйга сентябрь тунларидан бирида жиноятчилар бостириб кирди.

10.08.2019 06:45

Атамбаев СИЗОга жойлаштирилди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 26 августга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторига (СИЗО) жойлаштирилди, хабар қилди РИА Новости агентлигига унинг адвокати Сергей Слесарев. Унинг сўзларига кўра, собиқ давлат раҳбарига жиноятчи атворитет Азиз Батукаевни ноқонуний озод қилиш бўйича дастлабки айбловларни илгари сурди.

25.07.2019 20:20

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Қирғизистон собиқ президенти Атамбаев билан Кремлда бўлиб ўтган музокаралар ҳақида хабар қилди ва асосий мавзу минтақадаги вазият бўлганлигини таъкидлади, хабар қилади РИА Новости. Маълум қилинишича, Қирғизистон давлатининг собиқ раҳбари Москвага чоршанба куни эрталаб Россия авиабазаси ҳудудидан учиб борган. Атамбаев атрофидагилар махсус бортни қабул қилувчи томон уюштирганини маълум қилди.

24.07.2019 22:03

Қирғизистон ҳукумати Тожикистон билан чегарадаги тўқнашувлар ҳудудидан 315 нафар маҳаллий аҳолини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақида сешанба куни тарқатиган Қизил Ярим ой халқаро жамиятининг Қирғизистондаги ваколатхонаси хабарида айтилди.

28.06.2019 18:42

Қирғизистон парламенти (Жогоку кенеш) собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан дахлсизликни олиб ташлаш учун овоз берди, хабар қилади 24.Kg нашри. Парламент йиғилишида бош прокурор Откурбек Джамшитов сўзга чиқди, бир нечта депутат эса ўз фикрини билдирди ва саволлар берди. Шундан кейин 103 депутат берилган таклиф учун, 6 та депутат эса – қарши овоз берди. Атамбаевни жиноий таъқиб қилишни бошлаш учун парламентнинг 80 нафар аъзоси овози талаб қилинади.

13.06.2019 18:13

Энди имомлар Ислом меъёрлари бўйича тузган барча никоҳларини қайд қилиб боради, хабар қилади Қирғизистон Мусулмонлар диний бошқармаси матубот-хизмати. Муфтий Максат Токтомушев Чуй вилояти ва ал-Сарахсий республика марказий масжиди имомларига қайд қилиш журнали ҳақида гапириб берди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase