Қирғизистон Мусулмонлари диний бошқармаси мамлакатда Янги йилни байрам қилиш мумкинлигига доир фатво эълон қилди. Бу ҳақда "Elgezit" нашри хабар берди. Унда диний уламолар Қирғизистон қонунларида белгилаб қўйилган расмий байрамларга қарши ташвиқот олиб бормаслиги таъкидланди. Буйруқнинг бажарилиши муфтият тизимида ишловчи барча диний уламолар зиммасига юклатилди.
Қирғизистонда кўплаб мамлакатлар қатори 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси милодий санага кўра Янги йил нишонланади. Бироқ, сўнгги йилларда диндорлар томонидан бу мусулмонлар байрами эмас, шу сабабли уни нишонлаш керак эмас, деган фикрлар кўпайди. Ҳар йили байрам арафасида бу масала юзасидан баҳслар авжига чиқади.
Манба: qalampir.uz