close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
24.11.2018 20:14

Хитой ҳукумати миллиондан ортиқ этник хитойликларни уйғурлар турмуш тарзида исломнинг ҳар қандай кўринишлари ҳақида хабар бериб туриш учун Шинжон автоном районида истиқомат қиладиган уйғур оилаларга жўнатди. «Уйнинг уйғур хўжайини қўшниси билан араб тилидаги «ассалому алайкум» сўзларини айтиб сўрашдими? Буни дарҳол ёндафтарга ёзиб қўйиш керак», - изоҳ беради америкалик антрополог Даррен Байлер, иқтибос келтиради scoop.co.nz.

15.11.2018 21:39

14 ноябрь куни, АҚШ Конгрессида Хитойга нисбатан мамлакатнинг Шинжон-Уйғур автоном районида мусулмон-уйғурларга зулм қилингани учун санкциялар жорий қилиш бўйича қонун лойиҳаси тақдим этилади.

30.10.2018 22:15

Moody’s агентлиги Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти ҳақида ҳисобот эълон қилди. Moody's Investors Service халқаро рейтинг агентлигининг маълумотларига кўра, Марказий Осиё мамлакатларида иқтисодий ўсиш салоҳияти уларнинг глобал савдога интеграция даражаси пастлиги туфайли, айниқса, уларнинг Хитой ва Ҳиндистон каби йирик ва тез ўсаётган бозорларга яқинлигини ҳисобга олган ҳолда  анча чекланган.

24.10.2018 11:29

Хитой ҳукумати «терроризм авжга миниши»га йўл қўймасликка уринган ҳолда бемаъни ва тутуриқсиз чеклов чораларини қўлламоқда. Бу ҳақида Radio Free Asia учун берилган интервьюда Шинжон автоном районида истиқомат қилган аёл гапириб берди.

17.10.2018 23:25

Хитой мусулмонларнинг ҳаётини жаҳаннамга айлантираётгани ҳақида мусулмон ва мусулмон бўлмаганлар гувоҳ бериб турган бир вақтда уларнинг тақдирига мусулмон жамоалари ҳам бефарқ эмаслар. Россия Муфтийлар Кенгаши раҳбарияти аъзоси, унинг Осиё бўлими (ДУМАЧР) раҳбари  муфтий Нафиъулла Аширов ҳар доимгидек, диндошларни ҳимоя қилиб чиқди.

17.10.2018 09:59

Хитой расмий шахслари Хитойнинг шимолий-шарқий қисмида, Шинжон минтақасида динни синицизация (синификация) қилиш сиёсати «этник бирдамлик ва диний уйғунлик» манфаатларида давом эттирилиши ҳақида маълум қилди. Хатой давлат ахборот агентлиги коммунистик партия департаментларидан бирининг раҳбари Ю Куан сўзларини келтириб ўтди, унга кўра партия дин масалалари устидан раҳбарлик қилиши лозим эканлиги тасдиқланди.

13.10.2018 07:42

Тотал назорат

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Яқиндагина дунёнинг етакчи ва рус тилида чиқадиган айрим оммавий ахборот воситалари Хитойда жорий қилинаётган фуқаролар устидан тотал назорат тизими ҳақида ёза бошлади. У хитойлик коммунистлар томонидан синов тариқасидаги катта концлагерга айлантирилган, босиб олинган Шарқий Туркистонда қўллаб кўрила бошлаганига ажабланмаса ҳам бўлади.

11.10.2018 11:46

Асосан мусулмон-уйғурлар истиқомат қиладиган Шинжон райони пойтахтида коммунистларнинг режаларига кўра, ислом дунёвий ҳаётга кири бормаслиги ва «экстремизм»ни озиқлантирмаслиги учун ҳалол маҳсулотларга қарши кампания бошланди.

08.10.2018 20:08

Россия ва Ҳиндистон С-400 зенит-ракета комплексларини Нью-Делига етказиб бериш ҳақида шартнома имзоладилар. Ҳужжат остида икки мамлакат етакчилари – Владимир Путин ва Нарендра Моди имзо чекди, дея хабар беради Telegram-каналда кремллик журналист Дмитрий Смирнов.

06.10.2018 15:34

Франция ҳукумати Интерпол президенти Мэн Хунвэйнинг ғойиб бўлиши муносабати билан тергов ишларини бошлаб юборди. Europe 1 радиостанцияси ўз манбаларига таянган ҳолда маълум қилишича, у Франциядан Хитойга жўнаб кетганидан сўнг, сентябрь ойидан бошлаб ҳеч қандай хабар бермаяпти.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase