Шартнома имзолангани ҳақидаги ахборотни давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам тасдиқлади. «Ҳа. Шартномалар имзоланди», - Песковнинг шу сўзларини келтиради «Интерфакс». Аввалроқ РФ президенти маъмурияти Ҳиндистонга бешта полк етказиб бериш кўзда тутилган битим миқдори 5 миллиард доллардан ортиқ эканлигини маълум қилганди. 15 октябрь куни Бош вазир ўринбосари Дмитрий Рогозин Россия бу комплексларни РФга яқин жойлашганлиги ва стратегик ҳамкорлик туфайли қўлга киритадиган Хитой ва Ҳиндистондан бошқа ҳеч кимга С-400 комплексларини сотиш ниятида эмаслигини маълум қилди.
Ҳиндистон ҳукумати Россиянинг С-400 комплексларини харид қилиш ҳақидаги якуний қарорни сентябрь ойининг охирида қабул қилди. Худди шу пайтда Покистон Ҳиндистонда «Триумфлар» пайдо бўлиши эҳтимоли борасида хавотир билдирди. Покистон Ахборот ва телерадиодастурлар вазири Фавад Чоудхури Ҳиндистон С-400 комплексларини Покистонга қарши қўллашига амин эканлигини билдирди ва Россияни бу қуролларни етказиб беришдан воз кечишга чақирди.
«Биз Россия ва Ҳиндистон ўртасида муносабатлар мавжудлигини биламиз, лекин ўйлайманки, Покистон ҳам Россия билан яқинлашмоқда. Россия фақат Ҳиндистонга «тикиш» билан чекланмаслиги керак», - деди Чоудхури. Кўзда тутилишича, Нью-Дели «Триумф» тизимларини беш йил давомида олади. The Wall Street Journal қайд этишича, АҚШ истисно тариқасида Ҳиндистоннинг С-400 харид қилишига қарши сакнциялар жорий қилмайди.
Хитой ва Покистоннинг қўрқинчли туши ўнгидан келди
Россия ва Ҳиндистон С-400 зенит-ракета комплексларини Нью-Делига етказиб бериш ҳақида шартнома имзоладилар. Ҳужжат остида икки мамлакат етакчилари – Владимир Путин ва Нарендра Моди имзо чекди, дея хабар беради Telegram-каналда кремллик журналист Дмитрий Смирнов.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши