close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
23.01.2019 08:09

Чоршанба куни Исроил телевидениеси маълум қилдики, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқдаги тинчлик режаси пойтахти Шарқий Қуддус бўлган ноқонуний босиб олинган Ғарбий соҳилнинг 90 фоизида Фаластин давлати ташкил қилиш, фақат муқаддас жойларсиз ҳисобланади.

20.01.2019 16:24

АҚШда ҳуқуқ ҳимоячилари ўн йилдан ортиқ вақт мусулмонларга қарши ташкилотда ишлаган шахснинг давлат хавфсизлиги бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланганига кескин норозилик билдирдилар. АҚШ Президенти Дональд Трамп Чарльз Купперманни давлат хавфсизлиги бўйича давлат маслаҳатчиси бўлган  Жон Болтоннинг моувини этиб тайинлади.

25.12.2018 10:15

АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистондан минглаб америкаликларни олиб чиқиб кетмоқчи, дейилади президент америкалик солдатларни Суриядан олиб чиқиш ҳақида маълум қилганидан бир неча кун ўтгач пайдо бўлган хабарларда. Бу ҳақида АҚШ расмий шахсларининг 2001 йил Вашингтон бостириб кирганидан сўнг ағдарилган, лекин ҳозирда Афғонистон ҳудудининг катта қисмини назорат қилаётган толибонлар билан музокаралар олиб борилаётган шароитларда хабар қилинди.

26.11.2018 16:14

АҚШ президенти Дональд Трамп миллиардлаб доллар ёрдам кўрсатилганига қарамай, Покистон АҚШ учун ҳеч нарса қилгани йўқ, деган баёнотидан сўнг Покистон бош вазири Имрон Хон унга қарши ғазабли нутқ билан чиқди. Бош вазир лавозимини шу йилнинг август ойида эгаллаган Имрон Хон ўзининг Америкага қарши риторикаси билан машҳур бўлиб, бу сафар ҳам Трампнинг сўзларини жавобсиз қолдирмади, деб хабар беради Channel News Asia.

25.11.2018 10:55

Оқ уй маслаҳатчиси ва АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп ижтимоий тармоқда сиёсатчи-муслима Илхон Умарни қўллаб-қувватлайдиган сўзлар ёзилган қайд қолдирди. Эслатиб ўтамизки, Илхон Умар АҚШ Конгресси вакиллар палатаси янги таркибига сайланди ва конгрессменлар орасида биринчи ҳижобли аёлга айланади.

24.10.2018 02:33

Америка ОАВ амалдаги АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан ёқтирмаслик, хуш кўрмаслик туйғусининг мантиққа зид келмайдиган тарзда намоён қилингани ҳақида ёзди. Нью-Йоркдаги Catland «Жодугар ва ялмоғизлар учун» товарлар магазинида давлат раҳбарига «кўз теккизиш» маросими амалга оширилди.

16.10.2018 10:05

Саудия Арабистони Қўшма Штатлар томонидан ар-Риёдга нисбатан билдирган кескин сафсаталарга Саудия Арабистони ва АҚШ ўртасида ўзаро муносабатлар реал моделини яққол намойиш этувчи ақл бовар қилмайдиган жавоб қайтарди.

08.10.2018 20:16

Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал-Сауд (МБС) АҚШ президенти Дональд Трампнинг Саудия Арабистони қироли ҳақида билдирган фикрларига бир неча кундан сўнг жавоб берди. IN хабар беришича, Трамп Саудия қиролини мудофаа харажатларини оширишга чақирган ва у ар-Риёд АҚШнинг кўмагисиз ҳеч нарсага қодир эмас деб баёнот берган.

04.10.2018 23:48

АҚШнинг ҳарбий ёрдамисиз Садия Арабистони қироли Салмон Абдулазиз ал-Сауд икки ҳафта ҳам «туриб бера олмасди». Бу ҳақида АҚШ президенти Дональд Трамп Миссисипи штатида ўз тарафдорлари олдида сўзлаган нутқида айтиб ўтди. У яна бир бора АҚШ қўшинлари уларнинг ҳудудида ҳозир бўладиган мамлакатлар, жумладан, Саудия Арабистони ҳам уларнинг барча харажатларини ўз зиммасига олиши кераклиги ҳақида баёнот берди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase