«Саудия Арабистони бой мамлакат, шундай эмасми? Қирол Салмон менга ёқади, лекин мен унга айтдимки: «Қирол, биз сизларни ҳимоя қиляпмиз, сиз ҳозир ўтирган жойингизда бўлмаслигингиз, икки ҳафта ҳам ўтира олмаслигингиз ҳам мумкин эди, шундай экан, Қўшма Штатлар Қуролли кучларининг бу ерда бўлиши учун марҳамат қилиб пул тўлаб қўйишингиз лозим», - Трампнинг шу сўзларини келтиради ТАСС.
Эслатиб ўтамизки, Пентагон маълумотларига кўра, Америка қўшинлари ар-Риёд шаҳри яқинида жойлаштирилган ва фақат маҳаллий ҳарбий хизматчиларни машқ қилдириш билан шуғулланади.
Трамп: Саудия Арабистони қироли АҚШ ёрдамисиз икки ҳафтага ҳам бормасди
АҚШнинг ҳарбий ёрдамисиз Садия Арабистони қироли Салмон Абдулазиз ал-Сауд икки ҳафта ҳам «туриб бера олмасди». Бу ҳақида АҚШ президенти Дональд Трамп Миссисипи штатида ўз тарафдорлари олдида сўзлаган нутқида айтиб ўтди. У яна бир бора АҚШ қўшинлари уларнинг ҳудудида ҳозир бўладиган мамлакатлар, жумладан, Саудия Арабистони ҳам уларнинг барча харажатларини ўз зиммасига олиши кераклиги ҳақида баёнот берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари