Усмонийларнинг Марж Добиқда мамлуклар билан қонли тўқнашуви
Ҳижрий 922 йил ражаб ойининг 25-санасида (1516 йил 3 сентябрь) султон Салим I бошчилигидаги усмонийлар қўшини ва султон Қонсуҳ Ғаурий томонидан бошқарилган мамлуклар қўшини ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди. Усмонийлар империяси ва Миср ўртасидаги муносабатлар Чодирон жангида сафавийлар сулолоаси тор-мор келтирилгандан кейин кескинлаша бошлаган.
Байрутнинг салибчилардан узил-кесил озод қилиниши
Ҳижрий 690 йил ражаб ойининг 20-санасида (1291 йил 28 июл) амир Санжар Халабий бошчилигидаги мамлуклар қўшини Байрутга кириб келди. 1110 йилнинг май ойидан бошлаб, Байрут салибчилар ҳукмронлиги остида бўлган. Қуддус қироли Балдуин I шаҳарни қариндошларидан бири – Фульк де Гинесга бошқаришга топширди.
Мамлукларнинг Аббосийлар халифалигини қайта тиклаши
Ҳижрий 659 йил ражаб ойининг 9-санасида (1261 йил 16 июнь) Миср пойтахти Қоҳирага аббосий халифалар сулоласи вориси бўлган Аҳмад ибн Муҳаммад ташриф буюрди. Аббосийлар сулоласи 1258 йил, Бағдодни муғуллар ишғол қилгач, ағдарилганди.
Қутлуғ-хотин – ҳаж зиёратини амалга оширган мўғул маликаси
1323 йил Миср, Сурия ва Ҳижозни (яъни Макка ва Мадина) назорат қилиб турган мамлуклар ҳамда Эрон ва Ироқни босиб олган мўғулларнинг Илхонийлар сулоласи ўртасида сулҳ битими тузилди. Шу билан 1260 йил, Хулагу хоннинг қўшинлари Сурияда мамлуклар ҳудудига бостириб кирганда бошланган уруш якун топди. Шундан буён 63 йил давомида кўплаб жиддий ўзгаришлар бўлиб ўтганди.