74 ёшли фаластинлик аёл ўз қотилининг қўлидан охирги марта сув ичган
Ўтган ёзда Исроил Ғазо секторига қарши операция ўтказаётганида, исроиллик аскар фаластинлик кекса аёлга чанқоғини қондиришга ёрдам берган ва у билан суратга тушган, шундан сўнг аёлнинг бошига ўқ узган ва унинг ўлимини кузатган.
Ал-Ақсо телеканали журналисти Аҳмад Исроилнинг сўнгги тажовузи пайтида кузатган манзарани шундай тасвирлади, деб ёзади 5Pillars.
Исроил армияси воизи Авичай Адраее, Исроил армиясининг Ғазо секторидаги тинч аҳолига нисбатан "инсонпарварлиги" мисоли сифатида қўлида шиша сув бўлган исроиллик аскарнинг 74 ёшли аёлга сув бергани суратини эълон қилди. Журналистнинг сўзларига кўра, у марҳум Ғаля Аҳмад Абу-Риданинг Хон Юнис ҳудудидаги қўшниси бўлган ва исроиллик аскарлар томонидан қатл этилганидан сўнг у билан содир бўлган воқеа ҳақида телевидениеда репортаж тайёрлаган. Журналистнинг иддао қилишича, аскар унинг бошига бир метр масофадан ўқ узган ва ўлдирган.
Ёлғиз аёл яшайдиган маҳалла “Ҳимоя чеккаси” операцияси давомида биринчи бўлиб Исроил армияси томонидан босиб олинган, бироқ аёл соғлиғи ёмонлигидан шикоят қилгани учун кўпчилик қўшнилари каби эвакуация қилинмаган. Унинг жияни Мажед Абу-Рида аёлнинг ярим кўр эканлигини ва Исроил аскарлари инсонийлик ниқоби остида уни совуққонлик билан қатл қилганини тасдиқлади.
Ғазо университети журналистикаси ўқитувчиси Аҳмад Ал-Фарра суратни “Исроил армияси ўз аскарларининг инсоний қиёфасини кўрсатиш учун ташвиқот” деб атайди. Унинг фикрича, воқеа ҳарбий жиноятлар бўйича Халқаро жиноий судга аскарларга қарши даъво қўзғатишга асос бўлади. Фаластин Ахборот Марказига кўра, қотилликдан бир неча лаҳза олдин исроиллик аскар ва фаластинлик аёл акс этган сурат сўнгги тажовуз пайтида исроиллик аскарларнинг тинч аҳолини судсиз ўлдириши ҳақидаги кўплаб гувоҳларнинг сўзларини тасдиқлайди, бу сафар асосан тинч аҳолидан иборат жами 11000 фаластинлик ҳалок бўлган.
74 ёшли фаластинлик аёл ўз қотилининг қўлидан охирги марта сув ичган
74 ёшли фаластинлик аёл ўз қотилининг қўлидан охирги марта сув ичган
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|