close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ғазо секторидаги шаҳидлар сони 11 минг кишидан ошди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо бўлгасида шаҳид бўлган фаластинликлар сонини 11 минг нафардан ошганини хабар қилди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо бўлгасида шаҳид бўлган фаластинликлар сонини 11 минг нафардан ошганини хабар қилди.
Ғазо бўлгасидаги  ССВ матбуот котиби Ашраф Ал-Қадра ўз сўзларида сионистик режим тажовузларининг 35-кунида бу секторда шаҳидлар сони 11 минг 780 кишига етганини маълум қилди.
Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби, шунингдек шаҳидлар орасида 4 минг 506 нафари болалар, 3 минг 27 нафари аёл ва 678 нафари кексалардир деб изоҳлади.
У сўзларининг бошқа қисмида, сионистик режим жиноятларида яраланганлар сони сўнгги 35 кун ичида 27 минг 490 кишига етган деб айтди.
Фаластин ССВ матбуот котиби ҳозиргача 2 минг 700 нафар бедарак юқолган бўлиб улардан 1 минг 500 нафарини болалар ташкил қилмоқда деб аниқлик киритди.
Ал-Қадра Ғазода  шаҳид бўлган тиббиёт ва даволаш ходимларининг  сони 195 кишига етганини таъкидлаб, 51 та тез тиббий ёрдам машинаси, 120 та соғлиқни сақлаш муассасаси вайрон бўлгани, 18 та касалхона ярқосиз ва 40 та бирламачи тиббий санитария муассасисини ҳам  фаолияти тўхтатилганини қўшимча қилди.
Ғазо ССВ матбуот котиби босқинси сионистик режим жангарилари аттайин соғлиқни сақлаш тизимини нишонга олаётганига тўхталиб халқаро ҳамжмиятдан Фаластиндаги соғлиқни сақлаш тизими ва унинг ходимларини ҳимоя қилиш учун зудлик билан аралашишини сўради.
2023 йил 7 октябр, шанба куни Фаластин қаршилик кучлари Ғазодан (Фаластин жануби) Тел-Авив позицияларига қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган кутилмаган операцияни бошлади. Қасос олиш ва мағлубиятининг ўрнини тўлдириш ва қаршилик ҳаракатларини тўхтатиш учун сионист режим Ғазо бўлагининг барча ўтиш жойларини ёпиб қўйди ва бу ҳудудни бомбардимон қилмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase