Жанубий Африка ҳукумати Ғазо секторида инсониятга қарши жиноятлар давом этаётгани сабабли Тел-Авивдаги барча дипломатларини маслаҳатлашувлар учун чақириб олганини маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.
Жанубий Африка Республикаси Президенти девонида вазир Кумбудзо Нтшавени таъкидлаганидек, мамлакат ҳукумати Исроил ҳукумати халқаро ҳуқуқ ва БМТ резолютсияларини менсимасликдан ҳафсаласи пир бўлган. Унинг қўшимча қилишича, вазирлар маҳкамаси Исроилнинг Жанубий Африкадаги элчисининг “Исроил ҳукуматининг ваҳшийликлари ва генотсидига қарши чиққанларга” нисбатан “давомли ҳақорат сўзларини” инобатга олган. Аввалроқ Жанубий Африка президенти Сирил Рамафоса Фаластин халқи билан тўлиқ бирдамлигини эълон қилган эди. У ўз мамлакати халқи апартеид репрессив тизимини ўз бошидан кечирганини ва унга қарши курашганини эслади. Аввалроқ Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Исроилнинг босқинчи давлат мақоми туфайли ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эмаслигига эътибор қаратган эди.
Жанубий Африка Ғазодаги "ваҳшийлик ва геноцид"га норозилик билдириш учун Исроилдан барча дипломатларини олиб чиқади
Жанубий Африка ҳукумати Ғазо секторида инсониятга қарши жиноятлар давом этаётгани сабабли Тел-Авивдаги барча дипломатларини маслаҳатлашувлар учун чақириб олганини маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди